Skip to content ↓
map

Ли По Чун (UWC, Гонконг)

САР Гонконг, Хитой

256 нафар ўқувчи

16-18 ёшдаги

Founded

1992

3 March 2017

UWC LPC 1992 йил сентябрь ойида  илк маротаба талабалар учун ўз эшикларини oчди. Мактабни Ҳазрати Олийлари, валиаҳд Уэльский 1992 йил 6 сентябрь расман очиб берди. Бу эса UWCнинг Осиё минқасидаги иккинчи мактабидир.

Accordion Title 

Accordion content

Ноёб учта хусусият

  • Quan Cai дастури. Quan Cai (“Комил инсоннинг ривожланиши”)  дастур асосида талабалар лойиҳаларни илгари суриш ва уларни бошқариш, шунингдек маҳаллий ҳамжамият фаолиятида иштирок этиш учун маъсул ҳисобланади.
  • Хитой маданияти. Осиё минтақаси чорраҳасидаги гавжум шаҳарда, талабалар Лойиҳалар ҳафтасидоирасида Хитой ва Осиё минтақасини чуқурроқ ўрганиш имкониятига эга бўладилар.
  • Жойлашуви – кампус Гонконгнинг сокин ва ям-яшил гўшасида жойлашган бўлиб,  дарахтзорлар, тоғ ва чўмилиш ҳавзалари билан ўраб олинган. Бу маскан шунингдек,  кўп қаватли  осмонўпар бинолар жойлашган мавзелар билан туташиб, шаҳардан унчалик узоқ бўлмаган масофададир.
Синфда 

UWC LPC таълим олиш учун бакалавриат (IBDP) дастурини таклиф этади. Стандарт тарздаги курслар қаторида, UWC LPC хитой, испан, француз тилларини ўзлаштириш баробарида, география, бизнесни бошқариш, сиёсий тадқиқотлар, эклогик тизимлар ва жамиятлар, театр, тасвирий санъатни ўрганиш кўзда тутилган.

Синфдан ташқарида
 

Quan Cai дастури (“Комил инсоннинг ривожланиши”) талабалар  таълим тажрибаси дастурининг ажралмас қисми саналади. Бу ерда 70 дан ортиқ тадбирлар таклиф этилади, шу жумладан спорт жамоалари, жамоатчиликни қўллаб-қувватлаш тадбирлари, кенг жамоадаги гуруҳлар ёки ташкилотлар билан боғлиқ йиғилишлардир. Quan Cai дастурининг турли таркибий қисмлари орасида жамоат ишларига алоҳида эътибор қаратилади, талабаларнинг тинчлик ва барқарорликка эришишда қандай рол ўйнаши мумкинлиги тўғрисида хабардорлигини оширади. Тадбирлар асосан талабалар раҳбарлигида олиб борилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:  

  • Жамият хизмати (масалан, Корал мониторинги, уй ишчилари билан ишлаш)
  • Санъат (соғлом овқат пишириш, Аждахо рақси, мунозара) 
  • Жисмоний фаолият (байдарка, пиёда юриш, лагерь ва тоққа чиқиш)
  • Кампус ёрдам гуруҳи (аудиовизуал гуруҳ, кампус экологлари ва Synergy журнали ишчилари)
  • Лойиҳа Ҳафталиги
  • Маданий кечалар
  • Таълим тинчлик дастурлари
  • Таълим Йўналиши Ҳафталиги
Кампус ва қулайликлар 

UWC LPC 100 фоиз турар жой ва яшаш  ҳамжамияти ҳисобланади. Талабалар 4 та қароргоҳда яшайди. Уларнинг ҳар бири бир хонада 3 та бошқа талабалар билан яшайди. Баъзи ҳолатларда,  хоналарда икки нафар иккинчи курс ва икки нафар биринчи курс талабалари бирга яшайдилар. Бунда икки нафар талаба Гонконгдан ва бошқа икки нафари хорижлик талабалар бўлиши мумкин. Хизмат штатидаги барча ўқитувчилар ҳам кампусда яшайди ва талабаларни ўқишга тайёрлаш билан шуғулланади. Ўқитувчилар ва тайёрлов курслари репититорлари  бу таълим жараёнинг унумли қўллаб-қувватлаш бўғини бўлиб,  “уйдан узоқдаги уй” муҳити асосида бошқарувни амалга оширади ва талабаларга оғир дамларда ҳамдард бўлади ва қувончли онларни баҳам кўради. Кампус, шунингдек, спорт заллари, мажлислар зали, тинчлик таълими маркази, бассейн, теннис майдончаси, баскетбол майдони, ошхона, кутубхона, синфхоналар ва лабораториялардан иборат.

Жойлашган манзили
 

Мактаб кампуси Ма Он Шандаги гўзал манзарали жойда жойлашган. Бу жойлар  Старфиш кўрфази ва Толо бандаргоҳи билан туташдир. Ўрнашган жойи ниҳоятда қулай    бўлиб, Wu Kai Sha метро бекатидан 10 дақиқалик пиёда масофани ташкил этади.

Қабул қилиш тартиби 

Гонконгда доимий рўйхатда турувчилар, ёки визаси бор номзодлар, дунёдаги барча 18 та UWC коллежларига, бунга UWC LPC ҳам киради, UWC стипендияси тизими орқали ариза беришлари мумкин. Қўшимча тариқада улар Глобал танлов дастури орқали ҳам ариза бериш имкониятига эга. Гонконгда доимий рўйхати йўқ номзодлар ёки керакли визаси бўлмаганлар ўз давлатларидаги UWCнинг Миллий Қўмиталари ёхуд  Глобал танлов дастури орқали ариза бера оладилар. Ли По Чун UWC Гонконг ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун веб-саҳифага ўтинг.

Contact Details


10 Лок Во Ша Лейн,

Сай Ша Роуд, Ма он Шань,

Ша Тин, Янги ҳудуд, Гонконг

+852 2640 0441

office@Ipcuwc.edu.hk

18 Colleges
Worldwide