Skip to content ↓
map

UWC South East Asia

Сингапур

Талабалар сони: 5600 нафар

Талабар ёши: 4 дан 18 гача

Founded

1971

3 March 2017

Сингапур халқаро мактаби 1971 йилда Бош вазир Ли Куан Ю томонидан очилган бўлиб, UWC Жанубий-Шарқий Осиё (UWCSEA) 1975 йилда UWC ҳаракатининг тўлақонли аъзоси бўлди, сўнг кенгайтирилиб, 1990-йилларда 4 ёшли болалар учун бошланғич мактаб ўқувчиларини қабул қила бошлади ва 2011 йилда иккинчи кампусни ҳам очди. Бугунги кунда 100 дан ортиқ миллат талабаларини кундузги ва интернат талабалар жамоаларида қабул қиладиган иккита кампусни эгаллайди. Кўп тилли ҳамжамият ҳар йили барча синфларга қўшилган 600-800 янги талабалар билан тўлади.

Ноёб учта хусусият

  • Миллий ва маданий хилма-хиллилик  - UWCSEA мактабининг мазкур дастури шундай яратилганки, унга кўра  барча талабалар ўз тажрибалари асосида UWC ҳаракати қадриятларини ўзлаштирадилар,  унинг вазифалари билан яқиндан танишадилар. Талабаларни мактабга қабул қилиш пайтида, уларнинг маданий ва ҳаётий тажрибалари эътиборга олинади. Бу эса, мактабга  қабул қилинадиган талабалар таркибининг максимал  хилма-хиллилигини таъминлайди. UWCSEA мактаби дастури ҳатто  4 ёшли бўлган  ўқувчиларда ҳам  маданиятлараро алоқалар ҳамда шахслараро мулоқот кўникмаларини кучайтиради.
  • Афзал  жойлашув -  нисбатан кичик, бироқ Осиёдаги глобал марказ бўлган Сингапур шаҳар-давлати талабаларга нафақат маҳаллий ҳамжамият аъзоси бўлиш, балки Осиё бўйлаб қўшни мамлакатлардаги жамоалар билан алоқада бўлиш имконини беради. 
  • К-12 концептуал ўқув дастури – бунга UWCSEA ўқув дастурининг бешта элементидан тўрттаси киради - илмий фанлар, очиқ табиатда таълим, шахсий ва ижтимоий таълим ва хизматлар. Гарчи талабалар элементларнинг ҳар бирига бир хил вақт сарфламасалар ҳам, уларга бир хил аҳамият берилади. 
Синфда 

UWCSEA таълимнинг бошланғич ва якуний нуқтаси ҳамда мақсади бўлиб, UWC миссияси ҳар бир ўқув қарорини бошқаради. Таълимнинг мақсади ўқувчиларнинг шахс сифатида ва global жамият аъзолари сифатида ривожланишига ёрдам берадиган, синфдаги барча ўқитишнинг асоси бўлган ва академик ўқув дастурининг мазмунини ташкил этадиган яхлит, қадриятларга асосланган таълимни таъминлашдир.  

Фаровонлик ва таълим тамойилларининг талабаларга боғлиқ бўлган бешта элементдан иборат UWCSEA ўқув дастури шу элементлар орқали билим олишни ривожлантирадиган муҳитни яратади: илмий фанлар, тадбирлар, табиатда таълим, шахсий ва ижтимоий таълим ва хизматлар. Гарчи талабалар элементларнинг ҳар бирига бир хил вақт сарфламасалар ҳам, уларга бир хил аҳамият берилади. 

Дастур ҳар бир талабага фазилатлар ва кўникмаларни ривожлантиришда ёшига мос имкониятлар тақдим этишига қаратилган ҳамда К-12 концепцияга (concept-based K-12 curriculum) асосланган ўқув дастури иккала кампус учун ҳам умумийдир. Талабалар IB дипломи доирасида 11 ва 12-синфларда муваффақиятли ўқишларига ёрдам берадиган билимларни ривожлантириш учун ҳар бир ўқув интизоми (academic discipline) бўйича ёшига мос тайёргарликдан ўтадилар.  

Она тили дастури ўз она тилини сақлаб қолишига қаратилган дастур бўлиб, инглиз тилидан ташқари бошқа тилларни хам биладиган барча ёшдаги кўп тилли талабаларни қўллаб-қувватлайди. Унинг мақсади, агар талаба тил ўрганишга тайёргарлик кўриш учун 9 ва 10-синфларда таклиф қилинган махсус UWCSEA биринчи тил дастурига қўшилишни хоҳласа, улар учун академик ва коммуникатив тил кўникмаларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш имкониятларини яратишдир.

UWCSEA мактаби 11-12 синф ўқувчиларига Халқаро бакалавриат дипломлар дастури (International Baccalaureate Diploma Program, IBDP) асосида таълим олишни таклиф этади. 9 синфга ўқишша кирадиганлар икки йиллик GCSE дастарига асосан ўқийди, ва ўрта маъхлумот гувоҳномсини олади, 10-синфга кирадиганлар учун эса IB (Pre-IB Foundation) асосли тайёрлаш дастури назарда тутилган.  UWCSEA мактабида стандарт фанлар қаторида  ҳинд, индонезия, япон, француз, немис, испан ва корейс адабиёти, хитой ва шимолий хитой (мандарин) тиллари, лойиҳалаш технологияси, информатика, рақс, театр ва кино санъати ўргатилади.
Синфдан ташқарида 

UWCSEA’s ўқув муҳити фаровонлик (well-being) ва шунинг учун самарали ўрганишни қўллаб-қувватлаш учун яратилган бўлиб, ҳар бир талаба ўзини қадрли, ғамхўрлик, хавфсиз ва қўллаб-қувватлашини таъминлашга қаратилган.Мақсад талабаларда кучли ижтимоий ва ҳиссий кўникмаларни ривожлантириш, шунда улар ўзларини яхшироқ бошқаришлари, бошқалар билан мулоқот қилишлари, чидамлилиги ва ўз-ўзини ҳурмат қилиши шаклланиб, низоларни ҳал қилишда, жамоавий ишларда иштирок этишда ва ўзлари ҳамда атрофдаги дунёни ижобий баҳолашда мукаммал бўладилар. 

Талабаларга ўз қобилиятларидан хавфсиз фойдаланган ҳолда, ўзлари ва бошқалар билан ҳамкорликда атрофдаги табиатни кузатиш ва ўрганиш имконияти мунтазам равишда таъминланади. Барча синфлар учун бу мактаб кунида кампус боғлари ва бошқа табиий жойларни ўрганишни ўз ичига олади. 

Барча талабалар бизнинг К-12 ўқув дастуримизда ёшига мос хизмат кўрсатиш ўқув тадбирларига (service learning) ва бизнинг ўқув дастуримизнинг қолган элементларига жалб қилинган. Кампусларимизда хизмат кўрсатиш соҳасининг ўзаро таъсири ҳар хил бўлса-да, бу ерда мактаб, ёки синфидан қатъи назар, барча талабалар бизнинг хизмат кўрсатиш дастуримизда белгиланган учта йўналишнинг ҳар бирида ҳаракат қилишади:

1. Хабардорлик-ҳаракатга тайёргарлик

2. Барқарор ривожланиш учун тизимли фикрлаш

3. Ҳаракатда бўлиш-ўзгаришлар ташаббускори бўлиш

Хизмат дастури талабаларда раҳм-шафқат ва масъулиятни ривожлантириб, дастур асосида фойдали экспериментал машғулотларда қатнашиш орқали UWC қадриятларини ҳаётга татбиқ этишга имкон беради.

UWC миссиясининг марказида хизмат талабаларига маҳаллий ва глобал миқёсда ижтимоий ва экологик муаммоларда фаол этиш имконини беради. Талабалар ушбу муаммоларнинг сабабларини тушунишни чуқурлаштирар экан, уларни ҳал қилиш учун онгли, мақсадли ҳаракатлар қилишда ҳар бир киши рол ўйнаши мумкинлигини англайдилар.

Кампуснинг ўзида, ва унинг ташқарисида ҳам барча талабалар ёшига мос экспериментал синовларда қатнашадилар (Outdoor Education). Булар пухта режалаштирилган очиқ ҳавода ўрганиш тажрибалари, босқичма-босқич ривожланиш орқали чидамлилик, ҳамкорлик ва етакчиликни ривожлантирадиган экспериментал синовлардир. 

Талабалар чидамлилик, ҳамкорлик ва етакчиликни ривожлантирувчи тажрибавий қийинчиликларни енгишганда ўрганиш имкониятлари яхшиланади. Биринчи синфда ўқувчилар мактаб ҳудудида табиий муҳитни ўрганиб, учинчи синфда сув филтрациясини ўрганиб ёки саккизинчи синфда арқонга чикиш дарси орқали ўзларининг жисмоний қобилиятларига ишончини ва қийин вазиятларга бардош бериш учун ҳиссий чидамлилигини ривожлантирадилар.

Табиатдаги таълим соҳасининг ютуқлари ўқувчиларнинг акс этиши орқали ва уларнинг ўқув дастурида ва ҳаётларида қўллайдиган характери, кўникмаси, фазилатлари ва етукликларида намоён бўлади. UWCSEA, Каскадесдаги Орегон штати университети билан хамкорликда очиқ ҳавода таълимнинг таъсири бўйича узунламасина тадқиқот олиб бормоқда (impacts of outdoor education). Вақтинчалик натижалар мақсадли очиқ ҳавода таълим дастурининг талабалари учун узоқ муддатли фойда келтириши ҳақида кучли далилларни тақдим этади.

Талабалар ҳаёти ва ўқишининг яна бир муҳим қисмини кўп қиррали «Тадбирлар» (Activities programme) дастури эгаллайди. Бу дастурда талабалар янги қизиқишлар ўрганиб, кучли томонларини ривожлантиради хамда севимли машғулотларини амалга оширади. Улар бу йигилишларни мавжуд булган тадбирлар асосида утказишлари мумкин ёки бошка тадбирни ташкиллаштириш учун янги талаба ва ходимларни излайдилар, бу жараёнда улар ҳамфикр дўстлар топиб, мактабнинг бошқа синфлари ва қисмлари ўқувчилари билан мулоқот қилишади.

Қисқа муддатли курслар   

Тинчлик ташаббуси (Initiative for Peace (IfP)) 2001 йилда глобал, миллий ва минтақавий можароларда тинчликни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган. Йиллик конференциялар 11-синф ўқувчилари томонидан бир йиллик тайёргарликдан сўнг ўтказилади. Иккала талабалар шаҳарчаси талабалари давлат бошқаруви, низоларни ҳал қилиш ва музокаралар, шунингдек, қабул қилувчи мамлакат ёшлари етакчилари учун тадбирларни ташкил этиш учун тарихий истиқболлар бўйича мутахассислар томонидан ўқитилади.

UWCSEA дастури ўз IfP асбоблари (IfP toolkit ) тўпламини ўқитувчилар ва бошқа ёшлар етакчилик ташкилотларига тақдим этди.

Кампус ва қулайликлар 

Иккала кампус ҳам амалий ва технологик жиҳатдан интеграциялашган ўқув дастури учун мос бўлган ажойиб имкониятларни таклиф етади. Замонавий технологиялар ва воситалар билан жиҳозланган ўқув хоналари, ресурс марказлари ва кутубхоналардан тортиб, professional тарзда жиҳозланган ишлаш жойлари ва ажойиб sport иншоотларига қадар буларнинг барчаси UWCSEA ўқув дастурининг бешта элементини қўллаб қувватлаш учун мўлжалланган.

Авлиё Иоанна ҳарбий мактаби ўрнидаги қайта қурилган инфратузилманинг Шарқий кампуси ҳам, Довер кампуслари ҳам, жамиятни яратишга ёрдам берадиган умумий ўқув майдонларини баҳам кўради. Барча талабаларнинг ўз мухитига яқин ва ёшига мос бўлган ҳақиқий таълим тажрибасини олиши учун кўплаб имкониятлар тақдим этилган.

Ҳар икки кампус томонидан эришилган GreenMark Platinum Super Low Energy сертификати уларнинг Сингапурдаги энг юқори "яшил бино" стандартига эришганини ва Сингапурнинг барқарор ривожланиш амбицияли мақсадларига эришишга ёрдам бериш учун белгиланган мезонларга мувофиқ фаолият юритишда давом этишини англатади. Биноларнинг атроф-мухит ва дизайн жихатлари иложи борича ўқув дастурига киритилган бўлиб, талабаларнинг тизимли фикрлашини ва коллежнинг барқарор ривожланиш дастурини ҳаётга татбиқ этишга ёрдам беради.

1971 йилда Авлиё Иоанна ҳарбий мактаби замирида очилган Дувр кампуси (UWCSEA Dover Campus) ўзининг баланд дарахтлари ва кенг очиқ майдони билан фахрланади. 2017 йилда у беш йиллик реновация дастури асосида қайта қурилди. Кампус кўп йиллик таъмирлаш лойиҳаси натижасида ўзгартирилганига қарамай, Тент Plaza кампуснинг ижтимоий юраги бўлиб қолмоқда. Учта пансионат, Курт Хан уйи, Nelson Mandela уйи ва Малала Юсуфзай уйи, 8 дан 12 синфгача бўлган 190 дан ортиқ ўқувчиларни ўз ичига олади.

2011-йил август ойида очилган Шарқий Кампус UWCнинг барқарорлик мақсадига мувофиқ, дизайн, инновациялар, атроф-мухитга таъсир қилиш ва фойдаланиш имконияти бўйича жахон стандартларини ўрнатишда давом этувчи мақсадли қурилган иншоотдир. Кампусга қараган Tampines House кўп қаватли мехмонхона бўлиб, 8-12 синфларда 160 га яқин ўқувчиларни ўз ичига олади. 

Жойлашган манзили 

Дувр кампуси Сингапурнинг марказий савдо-сотиқ қисмининг Сингапур Миллий университети ёнидаги Клементида, 11 гектар ерда жойлашган. Шарқий кампус  Чанги аэропорти яқинида, шимолий-шарқий райондаги тез ривожланаётган Тампинсда 5,5 гектар майдондан ўрин олган.

Қабул қилиш тартиби 

Ўқишга кириш учун аксар номзодлар тўғридан тўғри коллежнинг ўзига ариза берадилар.  Стипендияга эҳтиёжи бор талабалар эса, одатда, UWCSEA га UWCнинг Миллий Қўмиталар тизими орқали ариза топширадилар. Уларнинг аксарияти икки йиллик Халқаро бакалавриат дастури асосида таълим оладилар. Уларнинг аксарияти икки йиллик IBDP дастурига ёзилишади, бироқ камроқ талабалар IBDPга тегишли тайёргарликни олиши учун 3 ёки 5 йиллик стипендияларга (8 ёки 10-синфларда) ўқишади. UWCSEA га мурожаат қилиш ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун websiteга ташриф буюринг.  

You have not allowed cookies and this content may contain cookies.

If you would like to view this content please

 

Contact Details


Dover Campus
1207 Dover Road,
Singapore 139654
East Campus
1 Tampines
Street 73,
Singapore 528704

18 Colleges
Worldwide