Skip to content ↓
map

UWC Mahindra College

Пуна, Ҳиндистон

Талабалар сони: 240 нафар

Талабалар ёши: 15дан 18 ёшгача

Founded

1997

3 March 2017

Ҳаммаси 1997 йилда дунёга машҳур Mahindra & Mahindra гуруҳининг Хариш Маҳендра томонидан моддий ва молиявий кўмаги туфайли бошланади. Бу инсон мактабга ер совға қилиб, бино қурилиши билан боғлиқ харажатларни тўлаган. UWC Mahindra шунингдек, MUWCI (“мью-ки” тарзида талаффуз этилади) номи билан аталиб, бу коллеж инновацион ғояларга бой таълим анаъаналари ва жамиятга хизмат қилиш каби йўналишда иш олиб боради. Айни шу жойда кўпгина ўқув тажрибалари синовдан ўтказилиб, амалиётга жорий этилган. Халқаро муаммоларга бағишланган кенг қамровли IB эсселар ёзиш (IB’s World Studies Extended Essay) ва кино санъатини ўрганиш дастурлари шулар жумласидандир. Коллежда Акшара жамғармаси ҳам ишлайди, бу жамғарма коллежнинг маҳаллий ҳаётига ижобий таъсирни кучайтириш, маҳаллий ҳамжамиятга ёрдам бериш ва амалга оширилаётган фаолият лойиҳалари доирасида талабаларнинг жамиятга хизмат қилиш ишида ёрдам беради.

Campus and Facilities  

The campus is located on a 175-acre conservation park overlooking the Mulshi and Kolvan valleys, 150 km from Mumbai. 

Architect Christopher Benninger has won international awards for the campus design, based on local architecture and which uses regional materials.

Classrooms are based around a quadrangle and each has its own courtyard. The hall, library, arts centre, science laboratories, catering and administrative centres are in this central area.

Since 2000, staff, students and faculty have planted over 100,000 trees on campus, making it a shady and green space to live and learn. 

Ноёб учта хусусият

  • Янгилик яратувчи таълим дастури (MUWCI асосий дастури ва лойиҳага асосланган сертификат) - UWC Mahindra коллежи ўзининг таълим дастурига бўлган инновацион ёндошувлари билан машҳурдир. Бу ерда бир қанча ташаббуслар жорий этилган. Улар ўз навбатида Халқаро бакалавриатнинг глобал ўқув дастурига киритилган. MUWCI сўнгги бир неча йил ичида тўртта асосий устунни ташкил этадиган ўзининг MUWCI Core ўқув дастурини ишлаб чиқди, булар - ижтимоий ва ҳиссий, очиқ ва экологик, сиёсий, жойга ва контекстга асосланган устунлардир. Бундан ташқари, MUWCI Project Based Certificateорқали қизиқарли хаётий ва лойиҳага асосланган таълим имкониятларини тақдим этилади. 
  • Талабалар ташкил этган ташаббуслар: талабалар кампус ҳаётига дахлдор  қарорларни қабул қилишда бевосита иштирок этадилар. Жумладан, улар нафақат коллежда, балки қўшни қишлоқ ва аҳоли яшайдиган жойларда ресурсларни бошқариш лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни амалга оширади. Талабалар томонидан таклиф этилган кўплаб таклиф ва ташаббуслар жуда ҳам муваффақиятли бўлгани учун бу анаънага айланган. Жумладан, Жамоат жамғармаси ва йиллик театр мавсуми шундай ташаббуслардан бўлиб, унда талабалар пьесаларни саҳналаштириб, ўзлари роллар ижро этади. Тадбирлар барча кампусларда февраль ойида намойиш қилинади ва икки ҳафта давом этади.
  • Ҳинд маданияти: MUWCI коллежи талабалари нафақат 60 га яқин мамлакатдан келган синфдош ўқувчилар билан бевосита мулоқотда бўладилар, балки улар атроф  воҳада ҳамда бутун Ҳиндистонда жойлашган турли тилларда таълим бериладиган мактаблар шароити билан танишади. “Бу Ҳиндистон” ва “ Глобал муаммолар” номи билан ташкил этиладиган махсус курсларда, талабалар ўзлари жойлашган бой маданий муҳит билан яқиндан танишиб, уларнинг афзаллик томонларини тушуниб олишга эришадилар. Лойиҳалар ҳафтаси ва Саёҳатлар ҳафтаси доирасида талабалар мамлакатнинг турли ўлкаларига  қисқа муддатли экспедицияларга чиқадилар.
Синфда 

UWC Mahindra коллежида таълим Халқаро бакалавриат дастури International Baccalaureate Diploma Program(IBDP) асосида ташкил этилади. Стандарт шаклидаги фанлардан ташқари, мактабда тасвирий санъат, театр ва кино, психология, философия ва глобал сиёсат каби йўналишларда ҳам дарс берилади. Бундан ташқари,  талабаларга бой маданий муҳитни яхшироқ англашга қаратилган курслар ташкил этилади. Сиёсий, ижтимоий ва ҳиссий таълим, жойларда ва очиқ ҳавода таълим бўйича мажбурий материаллар ва дарслар MUWCI нинг асосий дастурини бир қисмидир.

UWC Mahindra, шунингдек, Cambridge Pre-University диплом билан бирга Project Based Certificate (PBC) сертификатни тақдим этади. PBC - бу ихтисослаштирилган дастур бўлиб, унда танланган талабалар гуруҳи ўқишнинг биринчи йилида IBDP ўқув дастуридан ўтади, иккинчи йил эса ҳақиқий таъсирга қаратилган лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ўрганадилар. 

Синфдан ташқарида 

UWC Mahindra коллежи талабаларга “ижод, фаоллик, хизмат қилиш” (CAS) дастури доирасида  “Тривени” номи билан машҳур  синфдан ташқари бўлган бой ва кенг қамроқли лойиҳаларни таклиф этади.

Ижодкорлик MUWCI да таълимнинг ажралмас қисмидир. Коллеж эса ижро (мусиқа, рақс ва театр) ва ёзиш орқали ижодий мушакларингизни машқ қилишнинг кўплаб усулларини таклиф этади.

Кампусларда Жамоат хизмати нафақат “Тривени” лойиҳаси доирасида, балки маҳаллий аҳолига ёрдам қилишга қаратилган “Акшара” ва бошқа шунга ўхшаш дастурлар доирасида амалга оширилади. Бу ташаббуслар маҳаллий мактаблар билан ишлаш ва бизнес курсларни, шунингдек  ўғит тайёрловчи фермалар ва НКО билан ҳамкорликни ўз ичига олади.

Коллеж қуйлай масканда жойлашгани боис талабалар нафақат баскетбол ва футбол, балки пиёда юриш, велосипед ҳайдаш ва ёнғин ўчириш хизмати каби анъанавий спорт турлари билан шуғалланади. Аксарият талабалар Саёҳатлар ҳафталиги доирасида табиат қўйнида ўтказиладаган табдирларда қатнашадилар ва мактабда бўлиб ўтадиган MUWCILympics олимпиадаларида куч синашадилар.
Қисқа муддатли дастурлар 

Ёзда UWC Mahindra коллежида қатор қисқа дастурлар (short programmes) амалга оширилади.Улар 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган иштирокчиларга мўлжалланган бўлиб,  барқарор ривожланиш, глобализация ва гендер масалаларига бағишланади. Ёзги дастурларнинг асосий вазифаси -  талабаларни жорий глобал муаммолар билан таништириш ва соҳа билан шуғулланувчи етакчи экспертлар билан мулоқотда бўлиш имконини яратишдан иборат. Бунда  MUWCI жойлашган географик муҳит ва маданий қатлам муҳим роль ўйнайди. “Ҳиндистон билан танишиш”  (Encounter India, EI) коллежнинг энг машҳур ва қисқа дастури бўлиб, UWC Mahindra коллежида  Маҳаллий маданиятни ўрганиш ҳафталиги ва ундан кейин бутун мамлакат бўйлаб икки ҳафталик саёҳатни ўз ичига олади.  Коллеж, шунингдек, “Ёшлар, атроф муҳит ва барқарор ривожланиш” (Youth, Environment and Sustainability, YES) ва “Театр, гендер, ўхшашлик ва кино” (Teater, Gender, Identity and Film, TGIF)номли даcтурларни тавсия этади.

Кампус ва қулайликлар 

Талабалар “вада” (“вада”- маҳаллий ҳовлилар номи)  деб аталадиган бешта турар-жой ҳудудида яшайди. Кампусларда жамоат  жойлари ва сайр қилиш учун йўлаклар мавжуд бўлиб, уларнинг водийга қараган бир қисмини талабалар хуш кўрадилар. Бу жойлар қуёш ботаётганда айниқса чиройли кўринади.

Кампуснинг академик қисми ўқув кабинетлар, илмий ва рақамли лабораториялар, репетиция заллари, шунингдек  регби, футбол, баскетбол ҳамда крикет ўйнайдиган катта спорт комплексларидан иборат. Жамоат марказида машқ заллари, бассейн, ўйин хоналари ва қаҳвахона мавжуд. “Каф” номли катта ошхонада ўқувчилар кунига уч марта овқатланадилар.

Жойлашган манзили 

UWC MahindraCollege Ғарбий Гатада жойлашган бўлиб,   қўриқхона ҳудудидаги 70 гектар майдонни эгалаган.  Коллеж қишлоқ ва овулларга яқин водийда жойлашгани боис ўқувчилар ижтимоий фойдали фаолиятни ўрганишлари учун ҳам катта имкониятлар бор. Дам олиш кунлари талабалар, мактабдан 30 км масофадаги Пуна шаҳрига ҳордиқ чиқариш ва сайр қилиш учун боради.

Қабул қилиш тартиби 

Хоҳловчилар UWCга ўқишга кириш учун ўз давлатларида жойлашган Миллий Қўмиталар орқали ариза беришлари мумкин. Баъзи ҳолатларда талабалар UWC MahindraCollegeга бевосита мурожаат қилишлари мумкин.

Contact Details


UWC Mahindra College
Village Khubavali,
PO Paud
Taluka Mulshi, Pune,
MH 412 108, India

18 Colleges
Worldwide