Skip to content ↓
map

UWC Robert Bosch College

Фрайбург,

Германия

Талабалар сони: 200 нафар

 Талабалр ёши: 16 дан 19 ёшгача

Founded

2014

3 March 2017

UWC Pobert Bosch College – бу Германиядаги UWCнинг Миллий Қўмитаси (Deutsche Stiftung UWC) ва Роберт Бош (Pobert BoschStiftung) номидаги Хайрия жамғарманинг муштарак лойиҳаси саналади. Коллеж Германиянинг “яшил” шаҳарларидан бири бўлган Фрайбургда жойлашган. Бу ерда асосий диққат-эътибор атроф муҳитни муҳофазасига  қаратилган. Бу  ўқув жараёни, талабаларнинг ҳаёти ҳамда кампуснинг меъморий лойиҳасида ўз ифодасини топган.   Шварцвальд миллий паркининг ўрмонлари яқинлиги дастурни очиб беради. Коллеж ўқувчиларнинг миллий таркиби имкон қадар турлича бўлишига ҳаракат қилади. Шу боис  ўқувчиларнинг 70 фоиздан ортиғи грантлар билан таъминланган, уларнинг ўқиш ва яшаш харажатлари Германия давлати, Роберт Бош жамғармаси, В.Braun Melsungen компанияси ва бошқа кўплаб ташкилот ва жисмоний шахсий эҳсонлари ҳисобидан қопланади.

Ноёб учта хусусият

  • Максимал хилма-хиллилик – коллеж талаба ва ўқитувчиларнинг таркиби дунёдаги асосий динлар, 60 тадан ортиқроқ тилларда сўзлашувчи 90 дан ортиқ миллат ва элатларнинг  вакилларидан иборат.
  • Атроф-муҳитни асраб-авайлаш –коллеждаги экологик таълим талаба ва ўқитувчиларнинг  шаҳар ташкилотлари билан баҳамжиҳаи фаолияти ҳамда талабалар ва ўқиувчиларнинг шахсий тажрибаларига таянади.
  • Фрайбург талабалар шаҳарчаси –коллеж Фрайбург яқинида жойлашгани  боис, талабалар шаҳарнинг ранг-баранг маданий ҳаётидан баҳраманд бўлиш ва “Ижод, фаоллик, хизмат қилиш” (CAS) дастури доирасида кенг қамровли мавзуларни танлаш имконига эга.
Cинфда 

UWC Pobert Bosch College коллежида таълим  Халқаро бакалавриат дипломлар дастур International Baccalaureate Diploma Program (IBDP) асосида олиб борилади. Коллеж экологик йўналишда бўлгани учун бу ерда асосий диққат табиий фанлар ва математикани чуқур ўзлаштиришга қаратилган. Стандарт ўқув фанларидан ташқари, талабалар коллежда араб тили, жаҳон санъати ва маданияти, сиёсатшунослик, Осиё ҳамда Океаниянинг тарихини ўрганишни танлаш имкониятига эга. Синфларда ўқувчилар сони одатда 10-12 нафардан ошмайди.

Синфдан ташқарида 

CAS дастурининг ижодий ва фаол таркибий қисми  хилма-хилдир.  Бу ерда нонвойлик, блоггинг, А-Capella гуруҳи таркибида ашула айтиш,  коллежнинг бадиий жамоаси таркибида шаҳар ташкилотларида чиқишлар қилиш, музокаралар олиб бориш, вегетарин таомларини тайёрлаш, бал ёки болливуд тарзидаги рақсларни ўрганиш, футбол ўйнаш, қояларга чиқиш, йога ва тхэквондо билан шуғулланишга эътибор берилади.

Коллеж ўз навбатида Фрайбургнинг 26 та турли ташкилот ва корхоналар: мактаблар, болалар боғчалари, қочоқларни вақтинча қабул қилиш пунктлари,  уйсизларга ёрдам бериш, қариялар уйи ва экология ташкилотлари  билан ҳамкорлик қилади. Ҳафтада бир кун талабалар дарс ўрнига  шу каби ташкилотларнинг бирини зиёрат қиладилар.

Талабалар йилда икки марта Лойиҳа ҳафтаси доирасида  ижод, ижтимоий фойдали фаолият ёки спорт машғулотлари билан шуғулланади.

Йилда тўрт марта коллеждаги дарслар ўрнига Special Focus Days номли  тематик тадбирлар ўтказилади. Унда коллежнинг барча ўқувчилари иштирок этади.  Шу дастур ўтказиладиган кунларда,  жумладан, “Конфенциялараро мулоқот”, “Демократия”, “Ижтимоий адолат”, “Экологик масъулият” каби олдиндан белгиланган мавзуларга бағишланган тақдимотлар, маҳорат дарслари ва баҳсу мунозаралар бўлади.

 Қўшимча ўқув режасида сиёсат ва диндан то иқтисодгача, жамиятшунослик ва маданият соҳасидаги охирги тамойилларгача (Global Affairs) муҳим халқаро муаммоларни муҳокама қилиш, бунинг учун кўпинча машҳур маърузачиларни таклиф қилиш назарда тутилган.  

Коллеж – фақат таълим олиш муассасаси бўлмасдан,  талаба ва ўқитувчилар учун яшайдиган уй саналиб, унда  барча ягона ҳамжамият сифатида баҳамжиҳат ҳаёт кечиради. Ҳар бир талаба  ўзига маъқул ва қизиқарли бўлган масъулият ҳудудини танлаб олади ва у билан бутун таълим жараёнида шуғулланади. Бу – кутубхоналарда ишлаш, боғбонлик ёки  маъмурият офисда фаолият кўрсатишдан иборат бўлиши мумкин. Ўз ҳамжамияти фаолиятига ҳисса қўша олиш – ижтимоий фойдали фаолиятнинг шаклларидан бири ҳисобланади.

Кампус ва қулайликлар 

UWC Pobert Bosch College қадимги роҳиблик ордени соҳиби Картезиан монастирида жойлашган бўлиб,  Роберт Бош хайрия маблағлари ҳисобига қайта таъмирланган.    1850 йилда қурилган қадимий бинонинг биринчи қаватида синфхоналар, кутубхона, бадиий студиялар, илмий лаборатория ва спорт зали жойлашган. Бинонинг юқори қаватларида маъмурий ва  офис хоналари, шунингдек синфхоналар ва ўзига хос сокин хоналар жойлашган бўлиб, талабалар бу хонада  йога ва медитация билан шуғулланишлари, ёлғиз ибодат қилишлари мумкин.

Кампус мевали боғлар,  майсазорлар ва қадимий монастир боғи билан ўралган бўлиб,  уларни коллеж ўқувчи ва ходимлари деҳқончилик қоидалари асосида  парвариш қиладилар. Бу боғ картезиан роҳиблар томонидан 1340 йилларда ташкил этилган ва ҳозир у илк кўриниши шаклида қайтадан тикланган. Бу боғ коллежнинг экологик вазифаларини бажаришда муҳим роль ўйнайди ва  бу жойда у “яшил аудитория” сифатида хизмат қилади.

Монастирдан ташқарида қурилган янги бинода, ошхона ва катта йиғилишлар зали жойлашган. Имконияти чекланган одамларни ишга жойлаштирадиган Dreisamwerke  номли хайрия ташкилоти ошхона хизматларини ўз зиммасига олган. Барча талабалар ошхонада ташкил этилган навбатчиликда иштирок этадилар.

Яшаш бинолари монастирнинг рўпарасида жойлашган. Улар ўрта асрлар меъморий обидалари билан уйғун тарзда лойиҳалаштирилган. Талабалар учун саккизта, ўқитувчилар учун тўртта уй доира шаклида қурилган бўлиб, ўзига хос “қишлоқ”ни ташкил этади. Ҳар бир уйнинг деразасидан турли хил ички манзарани акс эттирувчи манзара кўзга ташланади: битта уйда ҳар бир хонада  4 нафардан жами 24 нафар талаба яшайди. мазкур уч қаватли уйларда умумий меҳмонхона ва ошхона, ҳар бирда ваннахоналарга эга икки яшаш биноси бор. Яшаш уйлари экологик жуда тоза ва Фрайбург шаҳарининг  электр қувватини тежайдиган жиддий талабларга  жавоб беради.

Жойлашган манзили 

UWC Pobert Bosch College Германиянинг Фрайбург шаҳридаги Шварцвальд ўрмонлари четида, Франция ва Швейцария ҳудудларидан 30 дақиқалик масофада жойлашган.

Қабул қилиш тартиби 

Номзодлар UWCга ўқишга кириш учун ўз давлатларида жойлашган Миллий Қўмиталар орқали ариза беришлари мумкин.

You have not allowed cookies and this content may contain cookies.

If you would like to view this content please

 

Contact Details


UWC Robert Bosch College
Kartäuserstraße 119
79104 Freiburg

18 Colleges
Worldwide