Skip to content ↓
map

UWC Maastricht

Маастрихт,

Нидерландия

Талабалар сони: 900 нафар

Талабалар ёши: 4 дан 19 ёшгача

Founded

2009

3 March 2017

UWC Maastricht  -  интеграциялашган кўп маданиятли мактаб бўлиб, унда  маълумоти   ва моддий даражаси бир хил  бўлмаган оилалар болалари ўқийди. Бу ерда ўқиш Норвегия давлат таълим тизими томонидан молиялаштирилган ҳолатда амалга оширилади.  Мактаб Маастрихт шаҳри халқаро ҳамжамияти томонидан юқори талабга биноан ташкил этилган. Талабалар бу ерда таълим олиш учун  UWC тизими орқали бутун дунёдан танлаб олинади.UWC Maastricht 4 ёшдан 19 ёшгача бўлган талабаларни қабул қилади.

Ноёб учта хусусият

  • Давлат умумийтаълим мактаби. UWC Maastricht  - бу UWC ҳаракатининг ягона мактаби бўлиб,  у ўзи жойлашган давлатдаги  умумий таълим тизимига биноан фаолият юритади.  Бу ерда боғча ёшдаги болалардан, юқори синф ўқувчиларигача таълим олади.
  • “Ёшлар ижтимоий тадбиркорлиги” ва ўқувчилар конференциялари. “Ёшлар ижтимоий тадбиркорлиги” (Youth Social Entrepreneurchip) дастури ижтимоий муҳим муаммоларни аниқлаш ва ижтимоий-тадбиркорлик лойиҳалари шаклида  уларни ҳал қилиш йўлларини ишлаб чиқиш учун зарур малакалар ҳосил қилиш   имкониятини беради.  TEDx Vaastricht, Youth Environmental Sustainability, International Rease Cjnference, Thejry of Knowledge Conference каби кўплаб йиллик конференциялар  талабалар томонидан ташкил этилади.
  • -Фойдали жамоат фаолият - UWC Maastricht  мактаби  талабаларни ижтимоий фойдали фаолиятга жалб этиб, Маастрихт шаҳри ҳамжамиятига фойда келтиришга ҳаракат қилади.
Синфда 

UWC Maastricht 4 дан 11 гача бўлган бошланғич мактаб ўқувчиларига концепцияга асосланган сўров дастурини таклиф етади.

4-11 ёшдаги бошланғич синф болаларини ўқитиш бир неча гуруҳ фанлардан иборат ва баъзи гуруҳларда ўқиш инглиз тилини билиш даражасига боғлиқ.

11-16 ёшли талабаларга Халқаро бакалавриат (IB Middle Years Programme) асосидаги ўрта маълумот дастури уларга оддий мактаб фанлари билан амалий ҳаёт ўртасидаги боғлиғликни англаш, шунингдек  танқидий  фикрлашни ўргатади.

UWC Maastricht  мактаби 16-18 ёшдагиларга Халқаро бакалавриат дипломлар дастури (International Baccalaureate Diploma Program, IBDP) асосида таълим олишни таклиф этади. Коллеж талабалари стандарт фанлар қаторида  голланд, испан, немис, итальян ва араб тилларини, дунё санъати ва маданияти, дунё сиёсати, тасвирий санъат ва мусиқани ўрганиш имкониятига эга.

Синфдан ташқарида 

UWC Maastricht  мактаби талабалар ҳамда ўқитувчиларда ижтимоий тадбиркорлик малакаларини ривожлантиришга ҳаракат қилади, уларга тадбиркорлик услублари ва стратегиясини ўргатади. Бу эса  лойиҳар яратиш ҳамда уларнинг самарадорлиги ва узоқ муддатли бўлишини таъминлаш имкониятини яратади. “Ёшлар ижтимоий тадбиркорлиги” (YSE) дастурида иштирок этиш барча талабалар учун IB дипломи дастурининг биринчи ўқув йилида мажбурийдир.

IB дипломи дастурининг биринчи ўқув йилида талабалар ўзларининг шахсий лойиҳалар ҳафталигини ишлаб чиқиш, режалаштириш ва амалга ошириш билан шуғулланиб,  Маастрихт шаҳрида ижтимоий фойдали фаолияти билан банд бўладилар. Бундан ташқари, IB дипломи дастури иштирокчиларига таътиллар даврида бошқа Европа мамлакатларида хизмат қилиш, ижод, жисмоний фаоллик ҳамда атроф-муҳитни ўрганиш борасида қўшимча лойиҳалар ҳафтасини ўтказиш тавсия этилади.

Дунёни англаш масалаларига бағишланган йиллик конференция талабаларга анжуманда иштирок этиш учун таклиф қилинган машҳур профессорлар билан биргаликда танқидий фикрлаш кўникмаларини ҳосил қилишни тадбиқ этишни ўргатади.

Тинчлик масалаларига бағишланадиган  тўрт кунлик халқаро конференция (International Pease Conference) давомида  турли давлатлардан таклиф қилинган тинчлик учун курашувчилар, жамаот арбоблари ва экспертлар ўз тажриба ва билимлари билан ўртоқлашиб,  иштирокчиларни ўз маърузаларининг мазмун ва моҳияти билан таништиради. Ўз мамлакатларида турли зиддиятлар гувоҳи бўлган коллеж ўқувчилари шахсий тажрибаларини бошқалар ҳукмига ҳавола қилиб,  мавжуд можароларни тинч йўли билан ҳал этишнинг турли  жиҳатларини амалий муҳокама қилиш учун имкон беради.

БМТнинг Maastricht модели (MaastrichtModel Nations Conference, MaasMUN) ҳамда TEDxYouth@ Maastricht – икки тадбир бўлиб, улар тўлиқ талабалар томонидан ўтказилади.

Кампус ва қулайликлар 

Хиёбонни эслатадиган UWC Maastricht  кампуси Маастрихт шаҳрининг шимолий-шарқида 2015 йили қўрилган. Унинг ёнида спорт майдонлари, инглиз хиёбони ва замонавий турар бинолари жойлашган.  Пиёда ёки велосипед билан пиёдалар учун мўлжалланган кўприк орқали кампусга кириш мумкин. 

Жойлашган манзили 

UWC Maastricht  кампуси Маастрихт шаҳрининг халқаро  мосланган қисми,  Ниделланд Қироллигининг энг жанубий ва қуёшли  тарафида жойлашган. Шаҳар маркази велосипедда атиги 10 дақиқалик масофададир.

Қабул қилиш тартиби 

Бошланғич ва Ўрта талабалар учун кундузги аризалар Голландиянинг халқаро таълим тўғрисидаги Қонуни талабларига жавоб бериши керак. Уй-жой IB Diploma талабалари UWC's national committee system ёки UWCGlobal Selection Programme орқали ишга қабул қилинади. Увc Маастрихт ҳақида кўпроқ маълумот олиш учунwebsiteга ташриф буюринг.

Contact Details


UWC Maastricht
PO Box 1187
6201 BD Maastricht
Netherlands

18 Colleges
Worldwide