Таркибга ўтиш ↓

Шахсий маълумотларни ишлов беришга розилик бериш

Ўзбекистон Республикасининг  02.07.2019 йилда қабул қилган  547-сонли ”Шахсга доир маълумотлар” тўғрисидаги Қонунини амалда бажариш мақсадида мен томондан кўрсатилган шахсий маълумотларни тасдиқлайман ва уни мен “Тинчлик мактаби” Хайрия жамғармасига (кейинчалик – “Жамғарма”), тақдим этаман, жойлашган манзили: 125009, Россия Федерацияси, Москва шаҳри, Романов тор кўчаси, 5-уй, 21-хонадон. Бу маълумотлар ўз томонимдан мустақил тарзда, ўз ихтиёрим ва ўз манфаатим учун веб-форма (электрон анкета) шаклида ифода этилди. У http://www.uz.uwc.org (кейинчалик - Сайт), Жамғармага Сайт орқали  юборилди.

Мен ишлов бериш учун розилик бераётган шахсий маълумотлар сифатида шахсий маълумотлар субъекти сифатида менга тегишли бўлган барча маълумотларни: жумладан, менинг фамилиям, исмим, отамнинг исми, фуқаролигим, туғилган санам, яшаш жойим ҳақидаги маълумот, алоқа учун берилган боғланиш маълумотлари (электрон почта) ҳамда бошқа шунга ўхшаш маълумотлар назарда тутилади.

Шахсий маълумотларга ишлов бериш деб мен, шахсга тегишли маълумотларни йиғиш, ёзиб олиш, тартибга солиш, тўплаш, аниқлаш (янгилаш, ўзгартириш), кўчириб олиш, фойдаланиш, тарқатиш, тақдим этиш,  ишлатишга рухсат бериш,  бериб юбориш, эгасиз қолдириш, тарқатишни таъқиқлаш, олиб ташлаш, йўқ қилиш, муддатсиз сақлаш ва бошқа шунга ухшаш ҳаракатлар (амаллар)ни тушунаман.

Мен, менга оид шахсий маълумотларга ишлов беришнинг қонунга хилоф бўлмаган ҳар қандай воситалар ёрдамида бажарилишига розиман. Шахсий маълумотларга бундай ишлов бериш фақат мени  UWC тизимидаги (United World Colleges) коллеж ва мактабларга ўқишга кириш учун номзодлардан ариза қабул қилиш бошланганлигидан хабардор қилиш мақсадида амалга оширилиши лозим.

Мен, менга оид шахсий маълумотларга ишлов бериш ҳар қандай қонунга хилоф бўлмаган  автоматлаштирилган воситалар ёрдамида ёки улардан фойдаланмаган ҳолда Интернет тизими ёрдамида амал оширилишига розиман.

Мен, Жамғарма менга оид шахсий маълумотларни ўз ҳимоясига олишидан, уларни тасодифий фойдаланиш ҳоллардан асраш, бошқаларни ундан фойдаланишга йўл қўймаслик, йўқотиш, ўзгартириш киритиш, таъқиқлаш, нусха кўчириш, тақдим этиш, тарқатиш ва шунга ўхшаш ноқонуний ҳаракатлардан сақлаб қолиш учун керакли бўлган ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни амалга оширишидан, шунингдек шахсий маълумотлар субъектига тегишли шахсий маълумотларни сир тутиш мажбуриятини олишидан хабардор қилинганман.

Шахсий маълумотларга ишлов беришга розилик берилган сана  - Веб-форма (электрон анкета)ни Сайт орқали юборилган сана ҳисобланади.

Ушбу шахсий маълумотларга ишлов беришга розилик бериш, розилик берилишидан назарда тутилган мақсадлар амалга ошган куни ўз кучини йўқотади.

Мен, менга тегишли шахсий маълумотларни ишлов беришга берилган розилигимдан бош тортишга ҳуқуқим борлигидан хабардорман. Ушбу ҳуқуқ Жамғарма адресига ўрнатилган тартибда тегишли ёзма ариза юбориш орқали амалга оширилади ва ушбу аризада Ўзбекистон Республикасининг  02.07.2019 йилда қабул қилган  547-сонли ”Шахсга доир маълумотлар” тўғрисидаги Қонуни асосида белгиланган муддатда шахсий маълумотларга ишлов беришни тўхтатиш талаб қилинади.