Skip to content ↓

UWC Day 2020

UWC куни – бу ҳар йили нишонланадиган глобал байрам бўлиб, UWC ҳаракатининг вазифаси ва қадриятларига бағишланади ва 21 сентябрь куни – БМТ  томонидан таъсис этилган Халқаро Тинчлик кунида бўлиб ўтади. Ҳар йили UWC кунини минглаб одам, жумладан UWC ҳаракатининг талаба ва ходимлари нишонлайди. Бу байрам UWCнинг барча мактаб ва коллежлари ва миллий қўмиталарида кенг нишонланади.


2020 йил мавзуси - "Бирлашганда қодирмиз". Сўнгги бир неча йил ичида бутун дунё бўйлаб тарқоқлик, кескинлик ва тўсиқлар ривожланиб бормоқда. Қайсидир маънода, UWCнинг маърифат орқали одамларни, миллатларни ва маданиятларни бирлаштиришга қаратилган мақсади узоқлашаётганга ўхшайди. Шунга қарамай, биз дуч келаёган глобал инқирозлар - ҳозирги соғлиқни сақлаш инқирози ёки узоқ муддатли иқлим инқирози – айни шу вазифани ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ қилади.  

 

You have not allowed cookies and this content may contain cookies.

If you would like to view this content please

 

Халқлар ўртасида «кўприк қурувчилар» ҳамжамиятимиз бу қийинчиликларнинг кўламини бир-биримизга тескари бўлганда эмас, балки бир-биримизга юзлангандагина енгиб ўтиш мумкинлигини билади. Чунки бирлашганда биз ҳозирги пайтда кўпчилик ҳис қилаётган изоляцияни енга оламиз. Бирлашганда биз иқлим муаммоларини, тенгсизлик ва зиддиятларни ҳал қила оламиз. Бу ягона йўл.