Skip to content ↓

UWC қандай ташкилот?

UWC (United World Colleges) – глобал ҳаракат бўлиб, таълимни одамлар, халқлар ва маданиятларни тинч ва барқарор келажак йўлида бирлаштира оладиган кучга айлантиради.     

You have not allowed cookies and this content may contain cookies.

If you would like to view this content please

Биз ёшларимизни келажакда қайси йўлни танлашларидан қатъи назар, ўз истеъдодлари ва кучлариниижтимоий ўзгаришларга сарфлашга илҳомлантирамиз. Биз бутун дунёдан истиқболли, ғайратли талабаларнитанлаймиз ва уларга дунёни яхши томонга ўзгартириш учун билим, кўникма ва ўзига ишонч берамиз.

Талабани қандай қилиб афзалроқ дунёни қуришга ўргатиш мумкин?

Биз чинакам глобал ҳаракатмиз. Бугунги кунда UWC тўрт қитъанинг 18 та мактаб ва коллежларидан иборат. Уларнинг аксарияти 16-19 ёшли гуруҳларга мўлжалланган, баъзилари эса кичик ёшдаги талабалар учун мўлжалланган. Ҳар бир мактаб ўзига хос жойлашуви ва характерига эга бўлиб, ёшларда эмпатия, масъулият ва умрбод ҳаракатли энергия ва идеализмни сингдиришга бағишланган.

Дар ҳақиқат биз хилмахилмиз. 150 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудлардаги UWC миллий қўмиталари келиб чиқиши турли бўлган, маданияти ва тажрибасига эга ёшларни қамраб олиш ва танлаш имкониятига эга. Ҳар бир мактаб ўқувчилари дунё бўйлаб дўстлар орттирадилар ва ўзгача фикрлаш ҳақида чуқурроқ тушунчага эга бўладилар.

Биз танлаймиз, лекин истисно эмасмиз. UWC дунёмизни яхшилаш учун интилган раҳмдил, идеалистик талабаларни қидирмоқда. Маблағ яхши таълим  олиш учун тўсиқ бўлмаслиги керак деб ишонамиз. UWC миллий қўмиталари томонидан танланган талабаларнинг 80% дан ортиғи бизнинг сахий тарафдорларимиз томонидан молиялаштириладиган тўлиқ ёки қисман молиявий ёрдам олади. Қочқинлар ташаббуси, шунингдек, кўп йиллар давомида можароли жойлардан кўчирилган ёшлар учун тўлиқ стипендиялар молиялаштирилди. 

Расмий таълимдан ташқари, биз талабаларга кўпроқ етакчилик, тенглик ва барқарорлик каби фанлар бўйича  UWC да қисқароқ таълим дастурларини таклиф қиламиз.

Биз билим билан бир қаторда хизматни ҳам қадрлаймиз. Бизнинг мактабларимизда 16-19 ёшли ўқувчилар Халқаро бакалавриат дипломи дастури (IBDP) бўйича ўқийди, бу UWC ривожланишида асосий роль ўйнаган, жахон миқёсида тан олинган ўқув дастуридир. IBDP талабаларга дунёнинг энг яхши университетларига ҳужжат топшириш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни беради. Ҳамда уларга ўз ҳамжамиятини қўллаб-қувватлаш, жамоада ишлаш, ижодкорлик ва ўзига ишонч хосил қилиш каби ташаббусларни яратишга интилади.

Биз роль моделлари ҳамжамиятини қурмоқдамиз. UWC битирувчилари тармоғи деярли 60 000 кишини ташкил этади ва бизнинг битирувчиларимизни  дунёнинг барча бурчакларида топишингиз мумкин. Ҳар бир битирувчи ўз қизиқишлари ва истеъдодлари асосида ўз йўлини танлайди. Аммо ҳар бириси UWC ахлоқини намоён қилиб, жасур ҳаракатлар, шахсий ўрнак ва фидоий етакчилик орқали катта ва кичик ўзгаришларни амалга оширади.

МАКТАБЛАРИМИЗ  ҲАҚИДА

ҚИСҚА МУДДАТЛИ КУРСЛАРИМИЗ