Skip to content ↓

Ўқишга киришнинг муддати ва тартиби

 

Ўқишга  киришнинг муддати, тартиби ҳамда номзодларга бўлган талаблар ўзгариши мумкинлигига эътибор қаратинг. Янгиланган маълумотлар ариза қабул қилиш бошланиши билан эълон қилинади.

Муддатлар

*Ўқишга киришнинг аниқ санаси ва муддати ариза қабул қилиш бошланган куни эълон қилинади. Мазкур саналар ўзгариши мумкин, бундай ҳолатда номзодлар электрон почта орқали огоҳлантирилади.

Ой Ўқишга қабул қилиш тартиби
Сентябрь – октябрь Ариза қабул қилиш
Ноябрь Онлайн тестдан ўтиш
Ноябрь Онлайн видео интервью
Январь Танловнинг якуний босқичи
Февраль – март Номзодларнинг молиявий аҳволини баҳолаш
Апрель Номзодларни коллежларга тақдим этиш

Ўқишга киришнинг тартиби

Онлайн ариза тўлдириш 

Ариза инглиз тилида тўлдирилиши лозим. Ундаги баъзи вазифаларни нафақат номзоднинг ўзи, балки унинг ота-онаси, шунингдек, ўқитувчи ва синфдан ташқари машғулотларда номзодни таниган хар бир киши бажариши мумкинлигига эътибор беринг.

Ариза тўлдирилиши учун керак бўлган хужжатлар (агар талаб қилинмаган бўлса таржимаси зарур эмас).

  • Номзоднинг паспортининг скан-нусхаси (паспортнинг асосий вароғи) ID ёки туғилганлиги хақидаги гувохнома. Инглиз тилида тўлиқ исмининг ёзилиши мақсадга мувофиқдир.
  • Ўтган тугалланган йил учун муваққият далолатномасидан кўчирманинг сканерланган нусхаси (10-синф ўқувчилари 9 синф тугатганлиги тўғрисидаги гувохнома нусхасини илова қилишлари мумкин).
  • Шахсий маълумотларни қайта ишлашга босилган ва имзоланган розиликнинг сканерланган нусхаси.
  • Шахсий фотосурат скан-нусхаси.

Ариза қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:

"Шахсий маълумотлар" (Personal information) ва " Алоқа маълумотлари" (Contact Information) топшириқлари аризачи томонидан бажарилади ва аризачининг маълумотларига оид умумий саволларни ўз ичига олади. Ушбу бўлимлар UWC номзодининг қандай фикрда эканлиги, унинг UWC учун мос эканлиги ёки унинг акси, мос эмас эканлигини тушунишига ёрдам беради.

Академик маълумотлар (Academic Information0 топшириғига академик кўрсаткич имзоланган ва мухрланган нусхаси қўшилади, шу жумладан охирги йилдаги бахолар ( 10-синф ўқувчилари 9-синфни тугатганлиги тўғрисидаги гувохнома нусхасини илова қилишлари мумкин.

Илованинг асосий қисми (Асосий ариза маълумотлари-Core Application Information) саволларга жавоб бериш ва 50 дан 400 сўздан ташкил топган қисқача иншо ёзишни ўз ичига олади. Агар сўнгги уч йил ичида ютуқлар мавжуд бўлса тасдиқлаш хужжат /лари (мукофот, диплом, сертификат) қўшилади.

Ота-она(лар) /васийларнинг маълумотлари (Parent(s) / Guardian(s) Information and Authorization’’), авторизация маълумотлари ва аризачининг UWCга мурожаат қилиш қарорини қўллаб-қувватлашини ва у UWC га мурожаат қилиши учун барча шартларни тушунганлигини тасдиқлаш учун талаб қилинади. Бу вазифа ота-она(лар) /васийлар(лар) томонидан бажарилиши лозим.

Агар барча топшириқлар бажарилган деб белгиланса, ариза тўлдирилган деб хисобланади ва кўриб чиқилиши керак. Ушбу вазифаларни бажариш бўйича барча техник кўрсатмалар тақдим этилган дастур платформасида тақдим этилади.

Онлайн тестдан ўтиш 

Тестдан ўтиш тушунчаси сизнинг маълумотларни таҳлил қила билиш ва турли тоифадаги масалаларни ечиш қобилиятингизни текширишдан иборат. Тестдан ўтиш олдиндан тайёрлаш деган жараённи англатмайди.

Онлайн-видео интервью 

Аризалари муносиб баҳоланган ҳамда тестлардан муваффақиятли ўтган номзодлар онлайн-видео интервьюга таклиф этилади.

Қўшимча маълумот тўлдириш (коллеж маъқуллиги, тавсияномалар) 

Тавсиялар

  • Жамият маълумотномаси (Community Reference) дарсдан ташқари машғулотларда номзод билан яхши таниш бўлган шахс томонидан тўлдирилади. Бу ўқитувчи, оила аъзоси ёки дўст эмас, балки аризачини синфдан ташқари ва 18 ёшдан ошган киши бўлиши лозим. Сўралиши керак бўлган тегишли шахсларга мисоллар спорт мураббийлари (мактабдан ташқарида) ёки аризачи хозирда ишлаётган ёки кўнгилли бўлса, унинг рахбаридир.
  • Мактаб маълумотномаси (School Reference) номзодни етарлича танийдиган ўқитувчи томонидан тўлдирилади.

Коллеж маъкуллиги (College preference)

Сизда энг кучли ўқиш истагингиз бўлган UWC коллежларини бахолаш имконияти бўлади ( 1- энг маъқуллари, 18- иккиламчи маъқуллик).

Шуни эсда тутингки, сиз маълум аниқ бир коллежларга эмас, United World College хужжат топширасиз, шунинг учун, шунинг учун агар муваффақиятли бўлсангиз, танлов коммисияси сизнинг эхтиёжларингиз учун энг тўғри ва мос келган коллежни танлаб беради ва жойлаштиради. Коллежлар рўйхати - бу сизнинг истакларингизни акс эттирадиган имкониятдир.

Якуний танлов 

Онлайн-видео интервью якунига кўра номзодлар Тошкентга якуний танлов учун таклиф қилинади. Якуний танлов якка ва гуруҳ тартибдаги вазифаларни ўз ичига олади ва ўзбек,рус ҳамда ингиз тилида ўтказилади. Якуний танловда номзоднинг иштирок этиши мажбурийдир.

Молиявий аҳволни аниқлаш 

Ажратиладиган грантлар номзодларнинг молиявий эҳтиёжига кўра берилади. Бунинг учун ҳар бир номзод молиявий аҳволи ҳақидаги формани тўлдиради. Бу эса, ажратиладиган грантлар миқдорини аниқлашга ёрдам беради. Грантлар ажратиш ҳақида батафсил маълумот.

Коллежларда ўринларни тақсимлаш

Танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар, UWCнинг коллежларига ўқишга Танлаб олиш қўмитаси томонидан тақсимланади. Танлаб олиш қўмитаси тақсимот даврида номзодларнинг аризаларида кўрсатиб ўтилган талаб ва истакларни имкониятга қараб инобатга олишга ҳаракат қилади.

Номзодларни тақсимлаш ҳар бир коллеждаги ўрин мавжудлиги ҳамда номзоднинг якуний танлов босқичидаги рейтингига кўра амалга оширилади. Тақсимланган жойни номзоднинг талаб ва истакларига кўра ўзгартириш кўзда тутилмаган.

Коллежлар ҳар бир номзод ҳақидаги охирги хулосани қабул қилиш ҳуқуқига эгадир.


Муҳим
  • Ўқишга кириш учун аризалар тўғридан тўғри коллежларга эмас, балки UWC ҳаракатига топширилади. Агар сиз аниқ бир коллежга ўқишга кирмоқчи бўлсангиз, унда сиз  Глобал танлов дастури орқали ариза бериб, коллежда ўқиш учун тўлиқ тўловни амалга оширишга тайёр туришингиз лозим.
  • Ариза танлов қўмиталардан фақат биттасига юборилиши мумкин (Глобал танлов дастури шунинг ичида). Номзодларга бўлган жорий талаблардан келиб чиқиб, Сиз кейинги йил такроран ариза беришингиз мумкин.