Skip to content ↓

UWCнинг таълим модели ва тамойиллари

 

Бизларнинг барчамиз кўпроқ нарсаларга қодирмиз, бунинг учун ўзимиздаги салоҳиятни кўра билишимиз керак. Шундан кейин ҳеч бир ҳолатда  кичик ютуқлар билан қаноатланиб қолмаймиз

Курт Хан, UWC ҳаракатининг асосчиси.

UWCнинг ноёблиги нимада?

Бизнинг фикримизча, таълим ёшларимиз учун улар ўзгариши мумкинлиги ҳамда бу ўзгаришларни амалга ошириши мумкин эканлигини тушунишга кумак  бериши керак.

UWC талабаси сифатида сиз жасоратли ҳаракатлар, фидокорона етакчилик ва диққат билан тенглаш орқали ўзгаришларни қандай илхомлантиришни ўрганасиз. Сиз ишонч билан олға қадам босишга ва ҳаётда ҳамдардлик билан етакчилик қилишга тайёр бўлишингиз учун тажриба ва ижтимоий тадбирларда қатнашасиз.

Бунга қандай эришамиз?

Биз ўз таълим моделимизни бир қатор академик, ахлоқий, ижтимоий ва ҳиссий принциплар асосида қурдик, уларнинг мақсади сизнинг потенциалингизни очишга ёрдам беришдир. Бизнинг ҳар бир мактабимиз ўзига хос хусусиятга эга, аммо уларни ушбу умумий қадриятлар бирлаштиради: 

1. Ўқитиш жараёни этник ва ижтимоий-маданий хилма-хиллилик муҳитида олиб борилади. Ўқишга кирадиган номзодлар талабалар ҳамжамиятига хос ижтимоий гуруҳлар ва минтақалар, дунёдаги мавжуд хилма-хиллиликни сақланган ҳамда этник ва маданий қатламларни тўла эътиборга олган ҳолда танлаб олинади.

2. Таълим талабаларда ён-атрофдаги одамларнинг эҳтиёжларини теран англаш ҳиссини ривожлантиришга қаратилган. UWCнинг ишончи комилки, турли хапқлар ва маданиятлар вакиллари ўртасида жамҳижатликка эришиш ўта муҳим аҳамиятга эга. Ҳамжиҳат таълим олиш ва ўқишдан ташқари тажриба орттириш, шунингдек самарали ҳамжиҳат яшаш шароитлари бу тамойилларнинг негизини ташкил қилади.

3. Таълим  баркамол шахсларни тарбиялашга қаратилган.Соғлом турмуш тарзи мазкур жараённинг ажралмас қисми саналади, чунки ёмон одатлар ва суиистеъмол қилишлар инсон камол топишини чеклаб қўяди.

4. Ҳар бир коллеж фаолиятининг негизини турли жамоалар ичидаги ҳамкорлик ташкил қилади. Таълим муассасасининг барча вакиллари  талабалар ва ўқитувчилар ҳамжамияти фаолияти ҳамда мазкур муассаса жойлашган шаҳар ва қишлоқ аҳлининг ҳаётида бевосита иштирок этадилар.

5. Талабалар захиралардан фойдаланиш масаласига масъулият билан ёндашадилар. Улар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларини мажбурий равишда ўрганадилар ва якка тартибда ҳам, ташкилотлар миқёсида ҳам захираларга масъулиятли ёндошув қоидаларига амал қиладилар.

6. Таълим ва тажриба ташаббусга асосланади. Талабалар ташаббускорлик ва ташкилотчилик қобилиятларини намоён қилиш, масъулиятни зиммаларига олиш, эҳтимолий тавакалларни ҳисобга олиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш имкониятига эга. Зарурият туғилганда катта ёшлилар ўқувчиларга ёрдам беради.

7. Ҳар бир коллежда таълим ва ҳаёт тарзи ҳар бир инсон ноёб истеъдод ва қобилиятга эга, деган эътиқодга таянган ҳолда ташкил этилади. Ҳар бир коллежда барча талабалар ўз салоҳиятларини намоён қилиш имконини берадиган дастурлар мавжуд.

Биз ўз ёндашувимиз ва ўқув дастуримизни ушбу тамойиллар асосида қурдик ва минглаб талабаларниўзгаришининг бошланиши учун кўникма ва ўзига ишончни қозонишга илҳомлантирдик.

UWCни тугатгандан сўнг, сиз ўзингиз танлаган университетга ёки сизга мос келадиган касбга ҳужжат топширишингиз мумкин бўлади. 

Сиз UWCдан мустаҳкам академик базани қўлга киритасиз. Шу билан бирга, атрофингиздаги дунёни ва ўзингизни тушунишга, бошқаларга ёрдам беришни чуқурроқ англаш қобилиятига эга бўласиз.

UWC дастури бу ғайриоддий йўналишда тузилган таълимдир.