Skip to content ↓

Ўқишга кирувчилар учун талаблар

Сиз ариза беришга ҳақлисиз, агар:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлсангиз;
  • ариза бериш санасида сиз  ўрта умумий таълим мактабларининг 9, 10 ёки 11 синфларида ёки ўрта махсус таълим муассасаларида ўқисангиз, лекин ҳали олийгоҳлар талабаси бўлмасангиз;
  • сизнинг ёшингиз ўқиш бошланиши санасида (1 сентябрь) – тўлиқ 16 ёки 17 бўлса;
  • сиз тез ўрганиш қобилиятига эга ва ўқиш даврида яхши натижаларга эришган бўлсангиз;
  • сиз инглиз тилини билсангиз ёки уни тез орада ўзлаштира олсангиз.

2026-2027 ўқув йиллари учун IB Diploma дастури бўйича таълим олувчилар ёшига бўлган талаб:

* Қора шрифт билан белгиланган туғилганлик санаси танлов талабига мос келади

2007 2008 2009
Январь Январь Январь
Февраль Февраль Февраль
Март Март Март
Апрель Апрель Апрель
Май Май Май
Июнь Июнь Июнь
Июль Июль Июль
Август Август Август

Сентябрь

Сентябрь Сентябрь
Октябрь Октябрь Октябрь
Ноябрь Ноябрь Ноябрь
Декабрь Декабрь Декабрь

 

 

Биз қуйидаги талабларга жавоб бера оладиган  номзодларни танламоқчимиз:

 Интеллектуал қизиқиш: 

Cиз атрофингиздаги дунёни-синфхона ичида хам, ташқарида хам ўрганишни яхши кўрасиз. Сизнинг хеч бўлмаганда ўзингизни қизиқтирадиган ва кашф қилишни хохлаган битта илмий сохангиз бор . Сиз глобал ва махаллий муаммоларни фарқлай оласиз ва уларни танқидий тахлил қила оласиз.

Ўз қадриятларингизга UWC қадриятларига фаол содиқлик: 

Сиз UWC қадриятларини баҳам кўрасиз ва UWC ахлоқ кодексига риоя қиласиз. Сизда камтарлик ва бошқаларнинг фикрларини тинглаш ва қадрлаш қобилияти мавжуд. Бошқаларнинг нуқтаи назари хам тўғри бўлиши мумкинлигини биласиз. Сиз кундалик хаётингизда UWC қадриятларини тарғиб қиласиз ва дунёнинг глобал фуқароси сифатида харакат қиласиз.

Ижтимоий компетенция: 

Сиз атрофдагилар билан хурматга асосланган муносабатда мулоқот қила оласиз, уларнинг нуқтаи назари ва мақсадларини англай олиш билан биргаликда уларнинг фикрини қабул этасиз ва муаммоларга ечим топишда биргаликда бир жамоада ишлай оласиз. Сиз турли вазиятларда атрофдагиларга ўзингизни тўғри ифода этишни биласиз.

Бардошлилик, ўз-ўзини англаш ва мустақилли: 

Сиз қийин вазиятларда , масалан, мактаб- интернат шароитида ўзингизга жисмоний ва хиссий жиҳатдан ғамҳўрлик қила оласиз. Сиз мулоқот учун керакли стратегияларга эга бўлиб осонликча тушкунликка тушмайсиз, Сиз ўзингиз ва бошқалар учун ёрдам керак бўлган маҳалларда дархол мурожаат эта оласиз.

Шахсий жавобгарлик ва интеграция: 

Сиз ўзингизни қадриятларингизни ифода ва тахлил қила оласиз, шунингдек, сиз бошқаларнинг қадриятлари билан ўзингизникини таққослаш ва акс эттириш салоҳиятига эгасиз. Сизнинг оилангиз ва жамоангиз ичида ўзингизни тутиш услубингиз сизнинг қадриятларингиз ва эътиқодларингизни акс эттиради. Сиз ўзингизнинг эхтиёжларингиз хақида эркин гапира оласиз ва жамоавий маъсулият ҳиссини намоён қилган холда бошқаларнинг эҳтиёжларига эътибор қарата оласиз.

Академик чидамлилик: 

Сизда Ҳалқаро бакалаврият дипломи дастури (IBDP) ёки Ҳалқаро бакалавриятнинг иш мартабасини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган (IBCP) дастурнинг қатъий талабларига жавоб бериш салоҳияти мавжуд.

Талабаларнинг ўқишни тамомлагандан сўнг олган билималарини амалга татбиқ эта олиши, билим ва тажрибани амалда қўллаши,  ўз мамлакатининг равнақига ҳисса қўшиши ҳамда унда тинчлик ва турли миллатлар вакиллари орасида бир-бирини тушунишни мустаҳкамлаш - UWC тизимида таълим олишнинг муҳим омилларидан саналади.