Skip to content ↓

UWC Global Selection Programme (GSP)

UWC Global Selection Programme (GSP) – бу UWCдаги чегараланган жойларга IB DP йўналиши бўйича ўқишга кириш усули.

UWC Global Selection Programme (GSP) UWCнинг аниқ бир  мактаб ёки коллежига кириш ниятидаги, ҳамда, ўқиш бошланишидан 9-12 ой олдин ариза бериш истагидаги номзодлар учун ташкил этилган. GSP дастури орқали ўқишга кирувчи номзодлар UWC тизимдаги мактабларда таълим олиш учун жорий этилган барча харажатларни тўлиқ тўлашга тайёр туришлари лозим. (Агар сизга UWCда ўқиш учун стипендия керак бўлса, унда сиз мамлакатингизда жойлашган UWСнинг танлов қўмитасига мурожаат қилиб, ўқишга кириш усуллари билан танишинг).

UWC Global Selection Programme (GSP) дастури UWСнинг халқаро офиси томонидан UWСнинг мактаб ва коллежлари ҳамда UWС миллий қўмиталари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатган тартибда амалга оширади. Танлов UWСнинг тажрибали волонтёрлари томонидан ўтказилади.