Skip to content ↓

Валиаҳд Уэльский Чарльз

31 March 2017

UWCнинг собиқ президенти

Валиаҳд Чарльз UWCнинг президентлик лавозимини бобокалони лорд Маунтбеттендан 1978 йили қабул қилиб олди. У бутун ҳаёти давомида инсонпарварлик ташаббусларни илгари суриш ва бутун жамоатчилик диққат-эътиборини  турли ижтимоий муаммоларга жалб этиш билан фаол шуғулланиб келади.

 Атроф-муҳитни ҳимояси валиаҳд Чарльз фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири саналади. Булар ичида ер юзида иқлим ўзгариши муаммоси ҳам бўлиб, бунга дунё жамоатчилиги эътиборини биринчилардан бўлиб жалб қилган. 1976 йилда таъсис этилган The Prince’s Trust   номли шахсий жамғарма орқали валиаҳд 16 дан ортиқ муҳтожларга кўмак берувчи ташкилотларга васийлик қилиб, Буюк Британиядаги шундай йирик турдош ташкилотлардан бирини бошқаради ва ҳар йили 100 миллион фунт стерлингдан иборат бўлган хайрия маблағларини жалб қилиб келади. Унинг раҳнамолигида, UWC ҳаракати сезиларли ва  режали тарзда кенгайди: 1995 йили валиаҳд Чарльз UWCнинг президентлигидан кетган пайтда, 9 дан ортиқ коллежлар фаолият юритган. Жумладан, улар орасида Америка Қўшма Штатларида UWC-USA коллежи ҳам бўлиб, бу коллеж  1982 йилда  валиаҳд Чарльз иштирокида очилганди. Валиаҳд Чарльз таълим масалаларига бугунги кунда ҳам яқиндан қизиқиш билдирмоқда. Унинг мазкур ҳаракатни мустаҳкамлашга қўшайтган салмоқли ҳиссаси  бугунги кунда ҳам яққол кўзга ташланмоқда.