Skip to content ↓

Курт Хан

1 July 2021

UWC асосчиси

Курт Хан UWC асосчиси эди. Халқаро таълимдаги таниқли фаолияти давомида у Шотландияда Гордонстоун коллежини (Gordonstoun College in Scotland)Outward Bound ва Duke of Edinburgh’s Award мукофотилариниташкил этишда муҳим рол ўйнаган.

1886 йилда Германияда яҳудий ота-онадан туғилган Курт Хан, Оксфорд университетида ўқиган ва кейинчалик Биринчи жаҳон уруши вақтида Германияга қайтиб келган. Урушнинг таъсири уни можародан ташқарида ишлаш зарурлигига ва яхшилик учун куч сифатида таълим салоҳиятига қатъий ишонишга олиб келди.

1920 йилда у Германияда Шаҳзода Макс вон Баден (Max von Baden) кўмагида Salem мактабига асос солган. Salem мактаби шахсни ҳурмат қилиш, жамият олдидаги масъулият ва иккаласини ҳам сақлаб қолиш учун демократик жараённинг аҳамиятини англаш каби қадриятларга асосланган. Бироқ, 1933 йилда Хон фашистларга қарши гапиргандан кейин буюк Британияга сургун қилинди. У ерда у Шотландияда интернационализм, қийинчилик, масъулият ва хизмат, тўртта устунга асосланган Гордонстоун мактабини ташкил этди.

Хан ўз асарларида яхлит шахсни тушунчасининг муҳимлигини кўрсатди ва янги авлодни "саъйҳаракатларга ишонч, муваффақиятдаги камтаринлик, мағлубиятдаги раҳм-шафқат, ғазабдаги адолат, ҳатто ярадор мағрурликнинг аччиқлигида ҳам ҳукмнинг равшанлиги ва ҳар қандай вақтда хизмат қилишга тайёрлигини"кўрсатишга илҳомлантирди.

Хан 1974 йилда Германияда вафот этди. Британия миллий биографик луғатидаги мақолада Курт Хан “ўқитувчи ва дунё фуқароси” сифатида тавсиф этилган.