Skip to content ↓

Лорд Маунтбеттен

31 March 2017

UWCнинг собиқ президенти

1967 йили лорд Луис Маунтбеттен UWCнинг президентлик лавозимини бажаришга киришган. Бу пайтда у ўша даврнинг дипломатия ва ҳарбий соҳалардаги унвонли фаолларидан бири бўлган. Лорд асли насаби машҳур ҳарбий амалдорлардан бўлган, ҳукмрон қироллар сулоласининг яқин қариндошларидан саналган. Унинг отаси Биринчи жаҳон уруши бошида Қирол ҳарбий-денгиз флотини бошқарган. Лорд Маунтбеттен иккита жаҳон уруши жангларига гувоҳ бўлиб,  ҳарбий ва дипломатия соҳаларида юқори мансабларга эришган. Жумладан, 1954 йили у, отаси каби Буюк Британия Қироличасининг   ҳарбий денгиз флотини бошқарган. 1959 йили эса  Британия Қуролли кучларининг  Бош штаби қўмондони бўлган. Истеъфога чиққандан сўнг, лорд Маунтбеттен халқаро миқёсдаги фаолият билан шуғулланиб, умрини ҳарбий можароларни бартараф этишга бағишлади ва бунда UWCнинг фаолиятига муҳим ўрин ажратди. Лорд Маунтбеттен UWCнинг президентлик вазифасини бажариш даврида, мазкур ҳаракатнинг географиясини янада кенгайтирди. Натижада,  1971 йили Сингапурда жойлашган UWC South East Asia коллежи ва 1974 йили Канаданинг Тинч океан қирғоғида жойлашган Лестер Б.Пирсон номидаги (UWC Pearson College) коллеж UWC ҳаракатига қўшилди. Лорд Маунтбеттен 1978 йили UWCнинг президентлик лавозимини ўз жияни, валиаҳд Уэльский Чарльз Ҳазрати Олийларига топширган.