Skip to content ↓

Нельсон Мандела

2 July 2021

UWCнинг фахрий президенти

Уни ҳозирги Жанубий  Африка Республикасининг асосчиси деб ҳисоблашади ва тарихда буюк сиёсий арбоблардан бири саналади. Нельсон Мандела Жанубий Африка Республикасининг демократик йўл билан сайланган биринчи президенти бўлиб, бу лавозимда 1995 йилдан 1999 йилгача фаолият кўрсатди.

Бу сиёсий фаол,  эътиқод тутқуни ва ижтимоий адолат учун курашган шахс Жанубий Африка Республикасини қайта қуришга раҳбарлик қилди. У апартеиднинг шафқатсиз сиёсати сабабли тарафкашлик ҳолига келгиб қолган бу мамлакатни замонамизнинг “келажаги порлоқ юрт”ига айлантирди. Жанубий Африка Республикасининг биринчи қора танли президентининг яраштириш мафкураси ҳамда қасос ва тарафкашлик ўрнига  ўзаро мулоқот услубини афзал билгани унинг халқаро миқёсида эътироф этилишини таъминлади. Нельсон Мандела   Нобель Тинчлик мукофоти ҳамда 250 дан ортиқ турли мукофотлар билан тақдирланган.  У 1995 йили Иордания қироличаси Нур билан бирга UWCнинг президенти лавозимини қабул қилиб олди.

1999 йили Мандела UWCнинг фахрий президенти этиб сайланди.  Унинг фарзанд ва набиралари UWCнинг Свазиленддаги Waterford Kamhlaba мактабида таълим олиб,  Нельсон Манделанинг United World Colleges ҳаракати билан алоқаларини,  шунингдек тинчлик, турли халқларнинг ҳамжиҳатлиги ва фаровон келажак ғояларига  муштарак содиқлигимизни яна ҳам мустаҳкамлади.