Skip to content ↓

Шелби Дэвис

31 March 2017

UWCнинг патрони

UWC фаолиятининг энг муҳим қисми шундаки, агар инсон мақсадли ва раҳмдил бўлса, унинг шароити туфайли таълим олишдан бош тортмаслик керак деган ишончидадир. Биз турли миллатдаги талабаларга, жумладан, кам вакиллик гурухлари ва можаролардан қочган ёшларга ёрдам ва стипендиялар таклиф қиламиз. Бу Шелби Дэвис каби ҳомийларнинг сахийлиги туфайли мумкин бўлди.

Дэвис 1990-йилларда UWC-USAнинг собиқ Президенти Фил Геер томонидан UWCга таништирилган америкалик инвестор ва хайриячи. У таълим ёшлар учун яратадиган имкониятларга қаттиқ ишониб, UWCни дунёдаги энг истиқболли ва ғайратли ёшларга таълим олиш имкониятларини тақдим этадиган глобалмиқёсдаги ҳаракат сифатида кўрди. Дэвис келиб чиқиши ҳар хил бўлган талабаларга сифатли таълим олиш имкониятини берадиган стипендияларни молиялаштириш орқали UWCни қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Дэвис United World College Scholars дастури дунёдаги энг йирик бакалавриат халқаро стипендия дастури бўлиб, 10 000 дан ортиқ UWC битирувчиларига USA коллежлари ва университетларига ўқишга киришда ёрдам берди.  

Дэвис, шунингдек, Davis-UWC-IMPACT Challenge дастурини қўллаб-қувватлади, унда у тегишли маблағ таклиф қилиш орқали UWC мактабларига хайр-эҳсонларни рағбатлантирди. Шу билан бирга, 2018 йилда Davis-UWC-Dare то Dream дастурининг ишга туширилиши ҳар йили кам таъминланган 100 нафар янги талабаларга UWCда қатнашишга имкон берди. 2021 йилдан бошлаб ушбу биргаликда молиялаштириш ташаббуси орқали икки баравар кўпайиб, жами 300 та Davis-UWC Dare to Dream стипендиялари қўлга киритилди. 

Шелби Дэвис UWCнинг энг фаол тарафдорларидан бири бўлиб қолмоқда ва унинг иши у айтишича: "UWC таклиф қилаётган, жаҳон даражасидаги таълимни орзу қилишга ҳам журъат эта олмаган" кўплаб талабалар учун эшикларни очилишига ёрдам берди.