Таркибга ўтиш ↓

UWC тарихи

UWC ҳаракатининг илк даври 1962 йилга тўғри келади. Ўша даврда Буюк Британиянинг Уэльс ҳудуди жанубида Атлантика коллежи очилди ва илк талабаларни ўқишга қабул қилди.

Жадал технологик ривожланиш, инсоният ҳаётига   илм-фаннинг ҳар томонлама жорий этилиши, демократия ва глобализация инқизори каби омиллар ХХI асрга хосдир. Бу ўзгаришлар жамият ҳаётида кўпинча турли-туман гуруҳларнинг қарама-қаршилиги билан бир вақтда юз беради. Бундай ҳолатларда аксарият одамлар инсонийлик ва онглилик каби қадриятларни бутунлай унутиши кузатилмоқда. Айнан шундай вазиятларда UWC томонидан асос қилиб олинган қадриятлар жуда муҳим аҳамиятга эга ва эҳтимол,  ҳатто 1962 йилдаги дунёнинг тартиб-қоидалар билан чекланганлигидан    ҳам кучлироқ  аҳамият касб этади.

Ўша пайтда Совуқ уруш айни авжида эди. Айни шу пайтда мазкур ҳаракатнинг ташкилотчилари – турли мамлакатларнинг ёш етакчиларини ҳамкорлик ва ўзаро тушуниш муҳитида биргаликда билим олишга асосланган мустаҳкам таълим негизида тинч келажакни барпо этиш ғояси атрофига бирлаштиришни асосий мақсад қилиб қўйдилар.

UWC ҳаракатининг Таълим концепцияси бошиданоқ   олмониялик педагог Курт Хан таълимотига таянган ҳолда юзага келди. Кейинчалик Хан UWC ҳаракатининг асосчиларидан бирига айланди. Хан фикрига кўра,  мактаб  ёшларни нафақат университетга, балки ҳаётга тайёрлашга хизмат қилиши, таълим эса талабаларда  мослашувчанлик ва  муваффақиятлар қатори  қийинчиликларни ҳам сабот билан енгиб ўтишга ўргатиши лозим.

Хан янгиликлар яратувчи - новатор эди. У 1958 йили, НАТОнинг Мудофаа коллежида бўлиб ўтган конференцияда қатнашиб, Иккинчи жаҳон урушида қатнашган икки собиқ қарама-қарши томонлар муносабатларини кўриб,  кўтаринки кайфиятда эди. Хан ўшанда, ўқиш учун дунёнинг турли жойларидан ёшларни бир жойга йиғса, келажакда пайдо бўлиши мумкин бўлган можароларни олдини олиш мумкинлиги ҳақида ўйлаган эди. 1962 йили  UWC ҳаракатининг таъсис этилиши билан Курт Ханнинг завонавий таълимга оид муҳим нуқтаи назари ҳаётга татбиқ этила бошлади. Таълимнинг улкан имкониятлари билан дунёни ўзгартириш мумкин деган ишонч негизида UWC ҳаракати пайдо бўлди. Мазкур ҳаракат вазифаси таълим соҳасини тинч ва фаровон келажак барпо этиш йўлида одамлар, халқлар ва маданиятларни бирлаштирувчи кучга айлантиришга қаратилган.

UWC ҳаракати ташкил топганидан буён ўз ўқувчиларига уларни яхшилик томон ўзгартирадиган тарзда таълим беришга интилмоқда. Айни пайтда жамиятни ижобий маънода ўзгартириб, тинч ва муттасил ривожланишини таъминлайдиган ёшларни тарбияламоқда.

Page 1

Солнома

UWC ҳаракати бугунги кунда – бу дунё мамлакатларидаги:

18


18 та мактаб ва коллежлар.

155


155 дан ортиқроқ  давлатлардаги минтақавий ваколатхоналар (миллий қўмиталар).

60,000


180 ортиқ давлатлардаги 60 000 мингдан зиёд  мактаб ва коллежлар ва  қисқа муддатли UWC курсларни битирганлар.