Таркибга ўтиш ↓

Онлайн-ариза қандай тўлдирилади

Онлайн-ариза қандай тўлдирилади

1-қадам: Рўйхатдан ўтиш ва шахсий кабинетга рухсат 

UWC коллежига ўқишга кириш онлайн-аризани тўлдириш учун Ўқишга кирувчилар учун талаблар бўлимидаги ҳавола орқали ўтиш ва аризаларни қабул қилиш тизимида рўйхатдан ўтиш керак.

Рўйхатга олиш саҳифасида шахсий электрон почтангиз манзилини, исмингиз ва отангизнинг исмини (инглиз тилида), мазкур тизимга кириш учун ўзингиз фойдаланадиган паролни кўрсатишингиз керак. Шу шартларни бажаргач, Create Account тугмасини босасиз.  

Рўйхатдан ўтгандан кейин 10 дақиқа ичида сизнинг e-mail га ҳавола жўнатилади.  Ўша ҳавола орқали ўтиб ва паролни киритиб, шахсий кабинетга киришга рухсат оласиз.     

Диққат! Хабардор қилиш тизимлари спам-фильтрлар билан тўхтатиб туриладиган ҳолатлар ҳам бўлади, шу боис агар шахсий кабинетга рухсат учун ҳавола берилган маълумотни 10 дақиқа мобайнида олмасангиз, “Спам” папкасини текширишингиз керак. Агар 24 соат мобайнида маълумот олмасангиз, илтимос, uzbekistan@uwcnc.org – манзилга мурожаат қилинг.

Шахсий кабинетга киргандан кейин қисқа мувофиқлик анкетасини тўлдиришингиз ва қуйидаги ариза бериш усулларидан бирини танлашингиз керак:   

  • UWC Миллий Комитетлари тизими / UWC National Committee system (саралашдан муваффақиятли ўтган номзодлар молиявий эҳтиёжларига биноан стипендияга даъвогарлик қилишлари мумкин);
  • Глобал саралаш дастури / UWC Global Selection Programme (номзодлар коллежда таълим олишнинг тўла нархини тўлашга тайёр бўлишлари керак).

Сиз агар UWC National Committee ни танласангиз, тизим қайси UWC саралаш комитети орқали ариза бериш ҳуқуқига эга эканингизни аниқлаб беради. Бунинг учун қисқа мувофиқлик анкетасини тўлдиргандан кейин Programs тугмачасини босиш керак.
Эсингизда бўлсин: сиз фақат битта саралаш комитети орқали ариза беришингиз мумкин.

Шахсий кабинетингиздаги танлаган дастурингизда онлайн-ариза бўлимларини тўлдиришга оид вазифаларнинг интерактив рўйхати кўринади.

2-қадам:  1-4 вазифаларни тўлдириш - Ариза топширувчи ҳақида Маълумот  

Номзод томонидан инглиз тилида тўлдирилади.

  • Personal Information – шахсий маълумотлар;
  • Contact Information – алоқа маълумотлари ва қўшимча маълумотлар;
  • Academic Information – таълим олгани ҳақидаги ҳужжатдан кўчирма (билим юрти раҳбари имзолаган ва муҳр билан тасдиқлаган). 10-синф ўқувчилари учун 9-синфни тугатгани тўғрисидаги аттестат кифоя. Кўчирма инглиз тилига таржима қилинган бўлиши керак, лекин кўчирма таржимасини расман тасдиқлаш шарт эмас;
  • Core Application Informatioin – аризанинг мақсадли қисми, эсседан иборат бўлади.

Вазифалар рўйхатида мазкур бўлимларни кетма-кет танланг ҳамда очилган электрон анкеталарни тўлдиринг.  

3-қадам:  5-вазифани тўлдириш - Ота-она/улардан бири/васий(лар)  ҳақидаги Маълумотлар ва уларнинг Рухсатлари  

Ота-она/улардан бири ёки васий(лар)томонидан тўлдирилади.

Ушбу  бўлимни ўзбек, рус ёки инглиз тилида тўлдириш мумкин.

Вазифалар рўйхатида Parent(s)/Guardian(s) Information and Authorization ни танланг ва бу вазифанитўлдирадиган ота-она ёки васийнинг исми-шарифи ва алоқа электрон манзилини кўрсатиб, ҳамда уларга юбориладиган матнни ёзиб (ихтиёрий), анкетани тўлдиринг. Сиз анкетани тўлдиргандан ва Send request («Сўров жўнатиш») тугмачасини босганингиздан кейин сизнинг ота-онангиз/васий одамингизнинг кўрсатилган электрон манзилига бир неча дақиқада хабар жўнатилади, унда ҳавола кўрсатилган бўлади. Мазкур ҳавола орқали ўтиб ва паролни киритиб, сизнинг ота-она/васий одамингиз ушбу формага кириб тўлдириш учун рухсат олади. Бу формани тўлдирмасдан сиз ариза бера олмайсиз! 

Вазифалар рўйхатида ота-она/васий одамингиз Parent’s or Guardian’s Form танлаши керак ва очилган анкетани тўлдириши керак.    

Диққат! Илтимос, ота-она/васий одамингизнинг электрон манзилига анкетани тўлдириш илтимоси билан хабар келиши ҳақида уларни огоҳлантириб қўйинг.

Хабардор қилиш тизимлари спам-фильтрлар билан тўхтатиб туриладиган ҳолатлар ҳам бўлади, шу боис агар ота-она/васий кишингиз шахсий кабинетга киришга рухсат учун ҳавола берилган маълумотни 10 дақиқа мобайнида олмаса, “Спам” папкасини текшириши керак. Агар 24 соат мобайнида хабар етиб келмаса, вазифалар рўйхатида ўзингизнинг шахсий кабинетда Parent(s)/Guardian(s) Information and Authorization ни танланг ва Resend request тугмачасини босинг ёки Withdraw request опциясидан фойдаланнинг – шу тариқа ота-она/васий одам ҳақидаги маълумотни ўчириб ташланг, янги маълумот қўшинг ва ота-она/васий кишининг шахсий кабинетига рухсат учун ҳавола билан унга янги хабар жўнатилишини таъминланг. Агар шундан кейин ҳам яна хабар келмаса, илтимос, uzbekistan@uwcnc.org – манзили орқали биз билан боғланинг. 

4-қадам. С бўлимини тўлдириш – номзоднинг ижтимоий тавсифномаси 

Ўзбек, рус ёки инглиз тилида тўлдириш мумкин.

Ушбу бўлим сизга ижтимоий тавсифнома берадиган – таълимдан бошқа соҳада фаолият юритадиган одам томонидан тўлдирилади. Бу бўлим ўқитувчи, оила аъзоси ёки дўстингиз томонидан тўлдирилиши мумкин эмас. Лекин уни сизни етарли даражада яхши биладиган, ёши 18 дан ошган одам тўлдириши керак. Масалан, сизнинг тренер (мактабдан ташқарида) ёки агар ишласангиз ё волонтёр бўлсангиз, бошлиғингиз шундай одам бўлиши мумкин. Тавсифномада баён қилинган маълумотлар сир сақланади. Батафсил тафсифнома - Саралашнинг финал босқичида қатнашиш учун таклиф қилинадиган номзодлар учун талаб қилинади.       

Вазифалар рўйхатида Community Reference ни танланг ва сизга ижтимоий тавсифнома берадиган тавсифчининг исми-шарифи ҳамда алоқа электрон манзилини кўрсатиб, анкетани тўлдиринг. Сиз анкетани тўлдиргандан ва Send request (« Сўров ;ўнатиш») тугмачасини босганингиздан кейин кўрсатилган электрон манзилга бир неча дақиқада хабар жўнатилади, унда ҳавола кўрсатилган бўлади. Мазкур ҳавола орқали ўтиб ва паролни киритиб, сизга тавсифнома берадиган одам формани тўлдириш учун рухсат олади. Бу формани тўлдирмасдан сиз ариза бера олмайсиз.

Вазифалар рўйхатида ўша эркак/аёл Community Reference ни танлаши ва очилган анкетани тўлдириши керак.

Диққат! Илтимос, сизга тавсифнома берадиган одамни электрон манзилига анкетани тўлдириш илтимоси билан хабар келиши ҳақида огоҳлантириб қўйинг. Хабардор қилиш тизимлари спам-фильтрлар билан тўхтатиб туриладиган ҳолатлар ҳам бўлади, шу боис агар сизга тавсифнома берадиган одам шахсий кабинетга рухсат учун ҳавола берилган маълумотни 10 дақиқа мобайнида олмаса, “Спам” папкасини текшириши керак. Агар 24 соат мобайнида хабар етиб келмаса, вазифалар рўйхатида ўзингизнинг шахсий кабинетда Community Reference ни танланг ва Resend request тугмачасини босинг ёки Withdraw request опциясидан фойдаланг – шу тариқа сизга тавсифнома берадиган одам ҳақидаги маълумотни ўчириб ташланг, янги маълумот қўшинг ва сизга тавсифнома берадиган одамнинг шахсий кабинетига рухсат учун ҳавола билан унга янги хабар жўнатилишини таъминланг.  Агар шундан кейин ҳам яна хабар олинмаса, илтимос, uzbekistan@uwcnc.org – манзили орқали биз билан боғланинг. 

5-қадам: 7-вазифани тўлдириш – Номзодга мактабдан бериладиган тавсифнома  

Номзоднинг ўқитувчиси томонидан ўзбек, рус ёки инглиз тилида тўлдирилади
Ушбу бўлим сизни яхши биладиган ўқитувчи томонидан тўлдирилади. Бу сизга мактабдан берилган тавсифнома бўлади. Тавсифномада баён қилинган маълумотлар сир сақланади. Батафсил тавсифнома – Саралашнинг финал босқичида қатнашиш учун таклиф қилинадиган номзодлар учун талаб қилинади.

Вазифалар рўйхатида School Reference ни танланг  ва сизга мактаб тавсифномасини берадиган тавсифчининг исми-шарифи ҳамда алоқа электрон манзилини кўрсатиб, анкетани тўлдиринг. Сиз анкетани тўлдиргандан ва Send request («Сўров жўнатиш») тугмачасини босганингиздан кейин кўрсатилган электрон манзилига бир неча дақиқада хабар жўнатилади, унда ҳавола кўрсатилган бўлади. Мазкур ҳавола орқали ўтиб ва паролни киритиб, сизга тавсифнома берадиган ўқитувчи формага кириб тўлдириш учун рухсат олади. 

Вазифалар рўйхатида ўша эркак/аёл School Reference Form ни танлаб олиши ва очилган анкетани тўлдириши керак.

Диққат! Илтимос, сизга тавсифнома берадиган одамни электрон манзилига анкетани тўлдириш илтимоси билан хабар келиши ҳақида огоҳлантириб қўйинг. Хабардор қилиш тизимлари спам-фильтрлар билан тўхтатиб туриладиган ҳолатлар ҳам бўлади, шу боис агар сизга тавсифнома берадиган одам шахсий кабинетга рухсат учун ҳавола берилган маълумотни 10 дақиқа мобайнида олмаса, “Спам” папкасини текшириши керак. Агар 24 соат мобайнида хабар етиб келмаса, вазифалар рўйхатида ўзингизнинг шахсий School Reference Form ни танланг ва Resend request тугмачасини босинг ёки Withdraw request опциясидан фойдаланнинг – шу тариқа сизга тавсифнома берадиган одам ҳақидаги маълумотни ўчириб ташланг, янги маълумот қўшинг ва сизга тавсифнома берадиган одамнинг шахсий кабинетига рухсат учун ҳавола билан унга янги хабар жўнатилишини таъминланг. Агар шундан кейин ҳам яна хабар олинмаса, илтимос, uzbekistan@uwcnc.org – манзили орқали биз билан боғланинг. 

6-қадам: Ҳужжатларни юклаш - 8-10 вазифалар 
  • Шахсий кабинетингиздаги саҳифада Profile photo ни танлаб, фотосуратингизни илова қилишингиз керак. Фотосуратда юзингиз йирик қилиб олинган бўлиши керак. Очилган саҳифада Choose File («Файлни танлаш») тугмачасини босиб, ўзингизнинг компьютердаги папкалардан зарур фотосуратни танланг, кейин Save («Сақлаш») тугмачасини босинг. Тизим тасвирнинг *.jpg, *.gif, *.png. форматларини қабул қилишга мослаштирилган. 
  • Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатни (паспорт, хорижий паспорт, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки ID) вазифалар рўйхатида Upload a copy of your passport or ID or Birth certificate («Паспорт, хорижга чиқиш паспорти, ID ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхасини юклаш») ни танлаб, илова қилиш зарур. Ариза бераётган пайтда хорижий паспорт бўлмаса, хорижий паспорт олишни маслаҳат берамиз, чунки танловдан муваффақиятли ўтсангиз, сизга хорижий паспорт керак бўлади. Очилган саҳифада Choose File («Файлни танлаш») тугмачасини босиб, ўзингизнинг компьютердаги папкалардан зарур ҳужжатни танланг, кейин Mark as complete («Тугатиш») тугмачасини босинг.
  • Номзод ва унинг ота-онаси/васийларидан бири томонидан тўлдирилган ва имзоланган шахсий маъмулмотларини қайта ишлаш Розилик хатининг нусхасини вазифадаги тегишли ҳаволага босиб, мазкур ҳужжат формасини олиш мумкин) вазифалар рўйхатидаги (Task) Upload a copy of the Consent to Personal Data processing («шахсий маъмулмотларини қайта ишлашга Розилик хатининг нусхасини юклаш»)ни танлаб, илова қилиш зарур. Очилган саҳифада Choose File («Файлни танлаш») тугмачасини босиб, ўзингизнинг компьютердаги папкалардан зарур ҳужжатни танланг, кейин Mark as complete («Тугатиш») тугмачасини босинг.
7-қадам: Аризани жўнатиш  

Вазифалар рўйхатида сиз ўз аризангизга оид ҳар бир вазифанинг жорий ҳолатини кўришингиз мумкин. Аризанинг барча бўлимлари тўлгандан кейин уни UWC саралаш комитетига жўнатиш учун Submit («Ариза бериш») тугмачасини босинг.

Ўзингизни текширинг!

Тўлдирилган аризани жўнатишдан олдин,  барча шаклларни тўлдирганингизга ва аризангиздан қониқишингизга ишонч ҳосил қилиш учун Submit тугмаси ёнида жойлашган Review тугмасидан фойдаланишингиз мумкин.