Skip to content ↓

Талабалар ҳақида ғамхўрлик

Таълим муассасасига бориш бу инсоннинг ҳаётида катта ўзгариш бўлиши мумкин. Талаба турли хил гуруҳнинг бир қисмига айланади, кўпинча ўз ватанидан узоқда, янги тил ва мураккаб ўқув дастурларини ўрганади.

UWCда биз барча талаба ва ўқувчиларимизни мактаб жамоасида қўллаб-қувватлаш, илҳом ва дўстона муносабатни ҳис қилишларига ишонч ҳосил қиламиз.

UWCнинг ҳар бир коллежида юқори малакага эга мутахассислар (синф раҳбарлари ва мураббийлар,маслаҳатчи ҳамда тиббиёт ходимлари, руҳшунослар, психотерапевтлар) фаолият кўрсатади.  Талабаларгаёрдам бериш ва ғамхўрлик кўрсатиш уларнинг вазифаларидир. 

Шунингдек, биз талабаларга ўз жамоалари ҳаётида қандай рол ўйнаши ҳақида фикр юритиш воситалариниберамиз. Биз уларни атрофдагиларга қандай муносабатда бўлишлари керак эканлигини ва ҳар ким ўзинибахтли, хавфсиз ва ҳимоя остида эканлигида хамда ҳурматли жамиятни яратиш учун қандай ёрдамкурсатишлари ҳақида фикрлашга ўргатамиз. Кириш курси давомида талабалар маданий сезгирликниривожлантиришга ва жамиятнинг яхши аъзолари бўлишга ёрдам берадиган тренинглардан ўтадилар.

Пасторал ходимлар ҳам умумий мақсадларга эга бўлган соғлом жамият яратиш ҳаракатида мунтазам равишда учрашадилар. Шунингдек, уларга UWC ҳаракати давомида пасторларга ҳамкорлик қилиш ва бир-бирларини қўллаб-қувватлаш имконини берувчи форумлар таклиф этилади.

 

"Тенгдош тингловчилар", тенгдошларини қўллаб-қувватлашга таклиф қилинган талабалар гуруҳидир. Талабалар улардан бирига мурожаат қилиб, шахсий муаммолари ҳақида гапириб бериши мумкин. Тенгдоштингловчининг роли бошқа талабаларнинг ҳаётларида содир бўлаётган воқеаларни ўрганишда ва стрессбелгилари ва манбаларини аниқлашда ёрдам бериш, уларни фикр ва ҳис-туйғуларни алмашишда қўллаб-қувватлаш ва керак бўлганда уларни жамиятдаги бошқа ёрдам манбаларига йўналтиришдир. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, тенгдош тенгловчилар стресс пайтида биринчи алоқа нуқтаси булиб, аслида стресс учун ҳимоя сифатида хизмат қилиши мумкин. Кимдир бизни ҳақиқатан ҳам тинглаётганини ҳис қилишбизнинг руҳий фаровонлигимиз учун жуда фойдали бўлиши мумкин. Тенгловчилар мактаб психологи томонидан ўқитилади, ақлий фаровонлик ва тинглаш қобилиятлари каби мавзуларга бағишланган ҳафталик дарсларда қатнашадилар."

- дейди Жанмичеле Лакале, UWC Dilijan психолог/психотерапевти.