Skip to content ↓
map

Pearson College UWC

Виктория, Канада

Талабалар сони: 160 нафар

Талабалар ёши: 16 дан 19 ёшгача

Founded

1974

3 March 2017

UWC Pearson College – бу Канадада энг глобал йўналтирилган мактабдир.  Бу ерга 150 га яқин мамлакат ва Канаданинг барча қисмларидан қобилиятли ёш етакчилар  ўқишга келади. UWC Pearson College коллежининг икки йиллик курси Халқаро бакалавриат дипломлар дастурига асосланган бўлиб, бу ерда  тажриба асосида ўқишга алоҳида эътибор берилади. Мактаб  Ванкувер оролининг жанубий нуқтасидан узоқ бўлмаган,   Педдер-Бей кўрфази қирғоғида жойлашган.

Ноёб учта хусусият

  • Лестер Пирсон – Pearson College UWC  мамлакатлар ўртасида ҳамкорлик ва тинчлик ишига катта ҳисса қўшган Канада собиқ бош вазири, Нобел мукофоти совриндори Лестер Пирсон шарафига қўйилган. 1957 йили Лестер Пирсон БМТнинг дастлабки халқаро тинчлик кучларини ташкил қилгани учун  тақдирланган  ва унинг бу фаолияти коллеж ташкилотчиларини руҳлантирган.
  • Муҳим географик муҳит - коллеж Канаданинг ғарбий қирғоқлари,  маҳаллий чиану (бичер-бей)  халқи яшаган  тарихий ҳудудда жойлашган.  Коллежнинг ўрмонларга яқинлиги ва денгизолди иқлимнинг мўътадиллиги талабаларга  йил давомида синфхоналар ҳамда табиат қўйнида қунт билан ўқиш имконини беради.
  • Экологик қўриқхона - Pearson College UWC  халқаро миқёсда машҳур  Рeйс-Рокс (Race Rocks) экология қўриқхонасини  экологик нуқтаи назардан қўриқлаш кафилларидан биридир.  Қўриқхона ҳудудида  талабалар денгига оид фанлар,  сув остига шўнғиш ва волонтерлик машғулотларини ўтказадилар.
Синфда 

Pearson College UWC да Халқаро бакалавриат дипломлар дастури (IBDP) асосида таълим берилади. Бу ерда стандарт фанлардан ташқари, фалсафа, денгизни ўрганувчи  фанлар, француз ва испан тиллари, тасвирий санъат ва театр соҳаларига оид билимларни ўрганиш мумкин.

Синфдан ташқари 

Pearson College UWC   мактабида талабалар    амалиёт машғулотларида асосан “Ижод, фаоллик, хизмат қилиш” (CAS) дастури  доирасидаги таълим оладилар. Мазкур курсни муваффақиятли тугатиш учун  талабалар таълимнинг биринчи ва иккинчи йили оралиғида 80 соатлик ижтимоий фойдали билан шуғулланишлари, шу тариқа ўзлари яшайдиган  шаҳар жамоатчилигига фойда келтиришлари керак.

Семестр давомида талабалар бир маротаба  алоҳида ёки кичик гуруҳ таркибида лойиҳани ўйлаб топади, ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Талабалар Викторияда ҳар йили ўтказиладиган One World тадбирлари доирасида ўз юртларининг мусиқа, рақс санъати ва ўзи хос тарихини Виктория шаҳрининг маҳаллий аҳолиси билан баҳам кўради. Бундай тадбирлар коллежда доим ўтказилади. Унда талабалар дунёвий масалалар, тематик кунлар, минтақавий кунлар, коллеж аҳлининг (village meetings) йиғилишини ўтказадилар. Талабалар, шунингдек, кампусда  тез ёрдам  гуруҳи таркибида   волонтерлик ҳам қилишлари мумкин.

Талабалар кампусдаги “Талабалар шаҳарчасида иш” номли фан доирасида  ошхонада навбатчиликда, чиқиндиларни қайта ишлашни ташкил қилишда,  кутубхонада ишлаш ва коллеж ҳаётидаги бошқа ишларда иштирок этадилар.

Шунингдек талабалар ҳар куни ёлғиз ва ҳафтада бир марта гуруҳлар таркибида спорт билан шуғулланадилар.

Қисқа курслар 

Дунёнинг чеккаларидан ёшлар ҳар йили Pearson College UWC   мактабига ташриф буюриб,  Пирсон (Person Seminar on Youth Leadership, PSYL) Ёш етакчиларнинг уч ҳафталик амалий  семинарида қатнашади. Семинар давомида халқаро ёшлар ҳаркатини ташкил қилишга қаратилган  UWC ҳаракати фаолиятини чуқур ўрганадилар, мазкур ҳаракатнинг ҳар бир аъзоси дунёни яхшилик томон ўзгартириш иштиёқи билан фаолият юритади.

Кампусда 

Аксарият ўқитувчилар ва уларнинг оила аъзолари коллеж кампусида талабалар билан бирга яшайди. Бу ерда 5 та талабалар ётоқхонаси бўлиб, уларнинг ҳар бирида устозлар яшайдиган алоҳида квартира бор. Ҳар бир хонада 4 талаба яшайди, ҳар бир ётоқхонада эса 40 га яқин талаба истиқомат қилади.

Кампуснинг меъморий кўриниши Шимолий Американинг Ғарбий соҳилига хос замонавий услубда бўлиб, у ернинг табиати билан уйғундир. Бу ерда соҳилга яқин  жойлашган ошхона,  охирги замонавий техника билан жиҳозланган лаборатория, синфхоналар, 300 кишига мўлжалланган театр, кичик маърузахоналар,  тасвирий санъат билан шуғулланадиган жой,  кутубхона ва маънавият марказидан иборат Таълим ресурс маркази мавжуд. Кампусда ноёб иккита маъморий иншоот бор. Улардан бири – кўрфаз қирғоғида жойлашган сузувчи Денгиз фанлари марказидир.  Марказда денгизни ўрганиш учун керакли жиҳозлар билан таъминланган лаборатория ҳам бор.  Иккинчи иншоот – бу тепаликда жойлашган обсерватория бўлиб,  унда астрономик тадқиқотлар ва тунги осмонни кузатиш ишлари олиб борилади.

Талабалар Рейс-Рокс экологик қўриқхонадан узоқ бўлмаган ҳудудда  сув усти ва сув остида ҳам тадқиқотлар олиб борадилар.  Кампуснинг спорт машғулотлари ўтказиладиган ҳамда дам олиш инфраструктураси 25 метрлик бассейндан иборат спорт зали, очиқ теннис майдончалари, баскетбол ва волейбол майдонлари,  футбол майдони,  талабалар учун умумий уйлар ҳамда туристик йўлаклар ва велосипед трассасини ўз ичига олади.

Жойлашган манзили 

Кампус Канаданинг ғарбий соҳилидаги Ванкувер оролининг жанубий нуқтасига яқин Педдер-Бей кўрфази соҳилидаги ўрмонзор масканда  жойлашган.  Коллеж Британия Калумбияси провинцияси  пойтахти - Ванкувер шаҳридан  тахминан 30 км масофададир.

Қабул қилиш тартиби 

Номзодлар ўқишга кириш учун ўз давлатларида жойлашган миллий қўмиталар орқали ариза беришлари мумкин. Аризалар қочоқлардан, фуқаролиги йўқ шахслардан ва бошқа жиддий ҳолатларда   истисно тариқасида қабул қилинади.

You have not allowed cookies and this content may contain cookies.

If you would like to view this content please

Contact Details


Pearson College UWC
650 Pearson College Drive
V9C 4H7 Victoria
Canada

18 Colleges
Worldwide