Skip to content ↓

Тавсия қилиш ва таълимни молиялаштириш

Танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар UWCнинг муайян коллежига тавсия қилинади. Одатда, коллежлар номзодларни танлов қўмиталари тавсияси билан ўқишга қабул қиладилар.  Шундай бўлсада, коллежларда ҳар бир номзод ҳақида якуний қарор қабул қилиш ҳуқуқи мавжуд.

Якуний танловдан сўнг, номзодлар аниқ коллежга тавсия қилинганидан ва унда ўқиш истагини билдирганидан сўнг, грант (стипендия) олиш мақсадида бўлган номзодга молиявий аҳволни аниқлаштириш бўйича форма юборилади. Тўлдирилган форма билан бирга номзоднинг ота-онаси, оиланинг даромадлари ва харажатлари ҳақидаги ҳужжатларни ҳам тақдим этишлари лозим.

Молиявий баҳолаш билан шуғулланувчи мустақил комиссия тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва номзодга берилидиган стипендиялар миқдорини белгилайди.

Таълимга ажратиладиган грантлар (стипендиялар) миқдори чегараланганлиги боис, грантлар молиявий эҳтиёжга кўра берилади. Need-based тизими стипендияларни ҳақиқатан ҳам эҳтиёжи бор номзодларга ажратиш имконини беради.

Бериладиган грантлар миқдори ўзгармайди. Номзод ва унинг ота-онаси ўз оиласи томонидан молиявий ҳисса қўшиши лозим бўлган маблағ миқдорига рози бўлиши  ёки ажратилган жойдан воз кечиши мумкин.

Таълимнинг молиялаштириш манбалари

Бериладиган стипендия (грантлар) UWC коллежлари ҳисобидан, UWC коллежларида ўқийдиган ўзбекистонлик талабаларни қўллаб-қувватловчи мустақил донорлар ва жамғармалар томонидан молиялаштирилади.