Skip to content ↓
map

UWC Adriatic

Дуино, Италия

Талабалар сони: 182 нафар

Талабалар ёши: 16дан 19 ёшгача

Founded

1982

3 March 2017

Фриули-Венеция-Жулия Италиянинг ўзига хос минтақаси бўлиб, бу жойда немис, лотин ҳамда славян маданиятлари ўзаро уйғунлашган. Биринчи жаҳон уруши йилларида Триестанинг шимолий тарафларида шиддатли жанглар бўлган, Иккинчи жаҳон уруши эса Европанинг шу қисмида мавжуд этник ва сиёсий зиддиятларни янада кескинлаштирди. Бу ерда таълим жуда муҳим аҳамият касб этади. Бинобарин, UWC Adriatic асосчилари маданий қатлам жуда хилма-хил мана шу ерда коллеж очишни қарор қилганда, бу жойдаги муракааб тарихий ўтмишни алоҳида назар тутган эди. Шунинг учун ҳам  Фриули-Венеция-Жулия минтақаси ҳукумати ва Италия Ташқи ишлар вазирлиги шу жараён бошланган даврдан эътиборан ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаган ва бугунги кунда унинг асосий тарафдорлари ҳисобланади.

 

 

Ноёб учта хусусият

  • Маданий тажрибани тўла ўрганиш – Бунга асосан талабалар нафақат UWC стандартларига мос таълим оладилар, балки Италия ва минтақанинг бой ва  ранг-баранг тарихий меросини тўла ўрганиш имкониятига эга. Коллежнинг  турли маданиятлар чорраҳаси бўлган Европанинг марказида  жойлашгани ҳам анча қулай замин яратади.
  • Мусиқа - UWC Adriatic фаолиятида ўзининг шахсий Мусиқа академияси мавжудлиги туфайли мусиқа муҳим ўрин тутади. Бу ерда коллеж талабалари хилма-хил жаҳон мусиқаси усуллари ва бутун дунёдаги мавжуд жанрларини ўрганадилар, шу билан бирга маҳорат дарслари ва чиқишлар учун коллежга профессионал мусиқачилар қатнашадилар.
  • Кампуснинг ўрнига қишлоқ - коллежнинг  ўқув синфлари, ётоқхоналари ва лабораториялари аҳоли яшайдиган манзил бўйлаб жойлашган. Барча талабалар ҳамжамиятнинг маҳаллий ва минтақавий фаолиятида, шунингдек Ҳафталик  ижтимоий ҳимоя дастури доирасида бевосита қатнашади. 
Синфда 

UWC Adriatic мактабида таълим Халқаро бакалавриат дастури International Baccalaureate Diploma Program (IBDP) асосида амалга оширилади. Коллежда стандарт фанлардан ташқари араб, словен, серб, хорват ва босния тиллари, жаҳон маданият тарихи, экотизим ва санъат ўқитилади. Бундан ташқари талабалар италян тилини ҳам ўқишлари мумкин, лекин у IBDPнинг мажбурий дастурига кирмайди. Тил ўрганиш курслари якунига кўра, талабаларга алоҳида диплом/сертификат берилади.

Синфдан ташқарида 

CAS дастурининг барча элементларидан (creativity, action, service – “ижод, фаоллик, хизмат қилиш”) хизмат қилишга UWC Adriatic мактабида алоҳида эътибор берилади. Коллеж амалда маҳаллий ҳамжамиятнинг ҳаёти билан ўзаро боғланиб, турли йўналишда иш олиб борувчи минтақадаги волонтёрлик ташкилотлари билан ҳам кўп йиллар давомида яқиндан ҳамкорлик қилиб келади.

Ижтимоий фойдали ишлар:  итальян ва словен оилалари фарзандларига санъат сирларини ўргатиш, маҳаллий бошланғич мактабларда инглиз тилини ўқитиш, муросасизлик ва ирқчиликни олдини олишга қаратилган курашда турли маданиятларнинг бирлаштирувчи тақдимот ва тадбирлар ўтказиш, имконияти чекланган одамларга амалий ёрдам кўрсатиш, қочоқлар билан ишлаш, қишлоқдаги қариялар билан вақт ўтказиш, у ёки бу сабабларга кўра ўз уйидан ташқарига чиқолмайдиганлар билан мулоқотда бўлиш, қариялар уйини зиёрат қилиш, тиббий ёрдамга муҳтожларга тез ёрдам бериш, тез ёрдам кўрсатиш пунктида (маҳаллий Қизил Яримой жамиятининг бўлими кўмаки билан) тажриба ўрганиш, касалхона ва бошқа ташкилотларда қариялар ва касал беморлар учун концерт ва чиқишларни уюштириш, склероз касаллиги билан оғриган беморларни қўллаб-қувватлаш, имконияти чекланганлар орасида спорт ўйинлари ва турли маданий-орқартув тадбирлари ташкил этиш, ёшлар ва катталар ичида илмий-оммабоп тадбирлар ўтказиш ҳамда маҳаллий аҳолига инглиз тилини ўқитиш ва тиббий-ижтимоий ташкилотлар мижозлари ҳолидан хабар олиш каби йўналишларни ўз ичига олади.

Ижодий дастур эса AdriaticTimes блогини ўз ичига олади, унда керамика, шахмат, адабий маҳорат ва танқид, долзарб муаммоларни ўрганиш тўгараги, нотиқлик маҳорати клуби, рассомлик ва тикувчилик клуби, кинематограф ёрдамида маданиятни ўрганиш каби соҳаларни ўзлаштириш йўлга қўйилган. Шунингдек, бу йўналишда, БМТ модели, мусиқа дарслари, (хор, мадригал – шеърий жанр, фортепьяно, яккахонлик, мусиқани англаш учун турли курслар, мусиқий композициялар, мусиқа асбобларини чалишини ўрганиш, ансамблар, мусиқий шоу), фототўгараклар, робототехника, Philosophy, TEDx UWC Adriatic, битирувчилар фотоальбомини тайёрлаш ҳамда WEB2.0 бўйича иш олиб борилади.

UWC AdriaticАдриатис денгиз, яъни ярми ёпиқ денгиз ва (Карний ва Гайльталь баланд тоғлари) оралиғида жойлашган қулай имкониятдан фойдаланиб, талабаларга спорт турлари билан шуғулланишни ўргатади. Бугунги кунда талабалар: аэробика, бадминтон, ҳалқасимон машқлар, қояларга чиқиш, замонавий рақс, нотекис йўлларда югуриш,  пиёда юриш, қайиқларда сузиш, аралаш курашлар,  спорт машғулотлари, футбол, сузиш, теннис,  варрак учириш ҳамда йога каби машғулотларда ҳам қатнашадилар.

Кампус ва қулайликлар 

UWC Adriatic коллежининг синфлари ва яшаш корпуслари Дуино қишлоғида жойлашган. Коллежда 8 та ётоқхонадан ташқари, “Менза” номли ошхона, ўқув биноси, санъат маркази, илмий лабораториялар, кутубхона, тиббий маркази, йиғилишлар зали ҳамда Халқаро жамоат мусиқий академияси (ICMA) бор.

Жойлашган манзили 

Дуино – Триеста шаҳридан бир соатлик йўлда жойлашган денгиз олдидаги гўзал қишлоқ. Бу сокин ва хавфсиз жой бўлиб, унда талабалар соғлом турмуш тарзига амал қилиш имкониятига эга. Дуино қишлоғидан Венецияга ниҳоятда қулай, словен чегаралари эса бу ердан атиги бир неча километр масофада жойлашган.

Қабул қилиш тартиби   

Талабалар UWC Adriaticга ўқишга кириш учун ўз давлатларида жойлашган Миллий Қўмиталар орқали ариза беришлари мумкин ёки UWC Global Selection Programme мурожаат қилишлари мумкин. UWC Atlantic ҳақида қўшимча маълумот олиш учун вебсайтга ташриф буюринг.

You have not allowed cookies and this content may contain cookies.

If you would like to view this content please

 

Contact Details


Collegio del Mondo Unito dell’Adriatico O.N.L.U.S.
Via Trieste, 29 – 34011
Duino Aurisina (TS), Italy

18 Colleges
Worldwide