Skip to content ↓
map

UWC-USA

Монтенсума,

Нью-Мексико

штати, АҚШ

Талабалар сони: 235 нафар

Талабалар ёши: 17 дан 19 ёшгача

Founded

1982

3 March 2017

UWC-USA коллежига  саховатли Арман Хаммер томонидан асос солинган. Бу коллеж аввал ўша даврда  UWC ҳаракатининг президентлик лавозимида ишлаган шаҳзода Уэльс Чарльз таклифига биноан, асосчиси Armand Hammer United World  Colltge of the American West   номи билан юритилган. АҚШнинг жанубий ғарбидаги Нью-Мексика штатанинг мазкур Мотесума шаҳри А. Хаммер томонидан хушманзара табиати, шимолий Нью-Мексиканинг осуда қўриқхоналарига яқинлиги ва меъморчилик жозибадорлиги туфайли танланган. 

Please enter some content for your news story here.

Ноёб учта хусусият

  • Жамият манфаати учун ишлаш -  бу дастур асосида талабалар ҳар йили жами  17 000 соатга яқин вақтларини уйсизлар ошхонаси, шаҳар шифохонаси ва маҳаллий мактабларда ижтимоий  фойдали ишлар билан ўтказадилар. Монтенсума шаҳри ҳам таркибига кирадиган Сан-Мигель округида камбағаллар даражаси - АҚШда энг юқори ҳисобланади.
  • Қўриқхона табиати – “Қўриқхона табиати” (Wilderness)  курси  туристик сайёҳатларга бой бўлган дастурдан иборат.
  • Бартош Институти – Отомар Бартош (Dartos Institute for Constructive Engagemeyn of Conflict) номидаги можароларни оқилона ҳал қилиш институти можароларни  ҳал қилиш ва маданиятлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган дастурлар компексини тақдим этади.
Синфда 

UWC-USA коллежи таълим олиш Халқаро бакалавриат дипломлар дастури (International Baccalaureate Diploma Program, IBDP) асосида амалга оширилади.  Коллежда талабалар стандарт  фанлардан ташқари хитой ва немис тиллари, ижтимоий ва маданий антропология, жисмоний тарбия ва саломатлик, мусиқа,  театр санъати ва рақсни ўрганадилар.

Синфдан ташқарида 

UWC-USA коллежи дастурини  уч таркибий қисм: “Ижод, фаоллик, хизмат қилиш”  (Creativity, Activity, Service, CAS) “Қўриқхона табиати” (Wilderness), “Жамоат ишлари” (Community Engagement) ва Бартош номидаги Можароларни оқилона ҳал этиш институти ташкил этади.

Барча талабалар ёввойи табиат шароитида тунаган ҳолда камида иккита сайёҳатда қатнашадилар. Ёзги туристик таътилдан ташқари, талабалар қиш шароитида чодирларда яшайдиган саёҳатларда ҳам иштирок этадилар. Улар тадбир давомида  қор қўп жойлардан ўтиш ёки махсус жойларда чанғида учадилар. Барча талабалар саёҳат олдидан алоҳида йўл-йўриқлар оладилар ҳамда биринчи ёрдам кўрсатиш курсларидан ўтадилар. Курсни яхши тугатганлар махсус сертификат оладилар.

“Жамоат ишлари” дастури доирасида  талабалар ёрдамида эски черков биноси қайта жиҳозланиб, гавжум марказга айлантирилди. Бундан ташқари ўқувчилар кам даромадли оилалар учун уй қурдилар, бошланғич синфларда дарс бердилар, уйсизлар учун маҳаллий  масканларни қўллаб-қувватлаб, руҳий хасталар шифохонасига ҳар томонлама кўмак кўрсатадилар. Шунингдек, талабалар кампусда навбатчилик қилиб, тартиб-интизомни сақлашга ҳисса қўшадилар.

Бартош номидаги Можароларни оқилона ҳал этиш институти лойиҳалари талабаларга назарий ва амалий билим ва малака беришга қаратилган бўлиб,  бу шахслараро можаролар ва  ижтимоий можароларни ҳал этишга ёрдам беради.

Биринчи ўқув йилидаги барча талабалар биринчи семестр давомида  синфдан ташқари уч йўналишдаги машғулотларда қатнашади. Иккинчи ўқув йили давомида эса,  талабалар чуқур ўрганиш ўзларнинг шахсий таълим олиш мақсадларига мос йўналишлардан бирини танлайдилар.

Қисқа муддатли дастурлар 

Етакчиларнинг глобал форуми (Global Leadershio Forum) дастури иштирокчиларига коллеж лоқайд хотиржамлик кайфиятидан чиқиш имконини беради. Таълим олиш учун ва жамият манфаати йўлидаги ишларда иштирок этиш учун  қулай муҳитда мазкур қисқа курс талабаларнинг яширин қобилиятлари ва интилишларини рўёбга чиқаришга қаратилган. Мазкур форумда иштирок этиши натижасида  ёшлар арофимиздаги дунёга мутлақо таъсир қилиб бўлмайди деган сохта тасаввурдан халос бўлиш имкониятига эга бўлади.

Кампус ва қулайликлар 

Кампус жойлашган 80 гектарлик майдонда 1881 йилда меҳмонхона тариқасида қурилган “Монтесума” қўрғони алоҳида ажралиб туради. Бу жой 2001 йилда қайтадан таъмирланган. Қўрғонда яшаш хоналари, синфхоналар, иш жойлари ва ошхона мавжуд. Бундан ташқари, кампусда:

  • сайёрамизнинг энг баланд чўққилари номи  аталган олтита ётоқхона жойлашган. Буларнинг ҳар бирига, 25-40 нафар ўқувчилар жойлашишлари мумкин.
  • “Олд Стоун” меҳмонхонаси 1878 йили қурилган.  Ҳозир унинг хоналари жой синфхоналар сифатида қайта жиҳозланган. Бу ерда кутубхона ва маъмурият ҳам жойлашган.
  • Эдит Лэнсинг (Edith Lansing Field House) спорт мажмуаси ёпиқ турдаги баскетбол майдонлари, сквош ўйнаш учун майдон,  рақс студияси ва машқ залларидан иборат.
  • Клюге (Kluge Arts Center) бадеий марказида мажлислар зали, бадиий ва мусиқий студиялардан жойлашган.
  • Двон ёруғлик ибодатхонаси (Dwan Light Sanctuary) – Деразалар ва шипга ўрнатилган 12 та призмали ҳайратланарли юмалоқ иморат бўлиб,  мазкур призмалардан  иморат ичида камалак ҳосил бўлади.
Жойлашган манзили 

UWC-USA коллежи  Сангре-де-Кристо тоғ чўққиси этагидидаги Пекос (Pecos Wildermess)  миллий тарихий қўриқхонасининг энг қуйи томонида жойлашган. Бу ер йил бўйи камида 300 кун қуёшли бўлиб, иқлими мўътадил, қишда қор ёғади.

Қабул қилиш тартиби 

Номзодлар ўқишга кириш учун ўз давлатларида жойлашган Миллий Қўмиталар орқали ариза беришлари мумкин.

 

You have not allowed cookies and this content may contain cookies.

If you would like to view this content please

 

Contact Details


UWC-USA
POST OFFICE BOX 248,
MONTEZUMA NM 87731-0248

18 Colleges
Worldwide