Skip to content ↓

UWC куни

UWC куни – бу ҳар йили нишонланадиган глобал байрам бўлиб, UWC ҳаракатининг вазифаси ва қадриятларига бағишланади ва 21 сентябрь куни – БМТ  томонидан таъсис этилган Халқаро Тинчлик кунида бўлиб ўтади. Ҳар йили UWC кунини 5000 дан ортиқ одам, жумладан UWC ҳаракатининг талаба ва ходимлари нишонлайди. Бу байрам UWCнинг барча мактаб ва коллежлари ва миллий қўмиталарида кенг нишонланади.

Байрам тадбирлари рўйхати - волонтёрлар акцияси, фильмлар намойиши ва муҳокамаси, баҳсу мунозаралар ва TEDx турдаги конференциялар,  UWC ҳаракати ва унинг миллий қўмиталари ташкил этадиган  тадбирлар учун маблағлар йиғиш,  бошқа лойиҳалар билан биргаликда ўтказиладиган  илмий-маърифий тадбирларда қатнашишни ўз ичига олади.

UWC кунига бағишланган тадбирларда қатнашишнинг кўп усуллари мавжуд. Сиз бу табдирларга бевосита қўшилишингиз ёки ўзингиз ташаббус кўрсатиб, бошқа тадбирлар уюштиришингиз мумкин.  Агар сиз ўз шаҳрингизда  UWC кунини нишонламоқчи бўлсангиз, у ҳолда қисқа буюртмани тўлдириб, уни UWC Ўзбекистон манзилига жўнатинг.