Skip to content ↓
map

UWC Dilijan

Дилижан,

Арманистон

Талабалар сони: 220 нафар

Талабалар ёши: 16 дан 18 ёшгача

Founded

2014

3 March 2017

Коллежни ташкил этиш ғояси 2006 йили ижтимоий тадбиркорлар Рубен Варданян ва Вероника Зонабенд томонидан илгари сурилган. Улар талабалар шахарчасининг энг юқори халқаро стандартларга мувофиқ, энг илғор экологик тоза ва қайта тикланадиган технологиялар билан қуриш учун шахсан 150 миллион USD доллари миқдорида маблағ сарфлаб, 2014 йилда,  UWC Dilijan ўз эшикларини очган вақтида, UWCнинг 14-чи колллежига айлниб, дунёнинг 300 га яқин донорларига қўшилишди.

Арманистоннинг Дилижан шаҳрида, қадимий Ипак йўлида ҳамда Европа ва Яқин Шарқ, Россия чорраҳасида жойлашган UWC Dilijan байналмилалчилик ва дўстлик ғоясини рамзий маънода англатади. Мактаб таълими орқали минтақада ва бутун дунёда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий, иқтисодий ва экологик ривожланишни олға суришга интилади.

UWC Dilijan мустақил нотижорат халқаро мактаб-интернат бўлиб, Арманистонда фақат таълим мақсадида рўйхатдан ўтган ва кўнгиллилар кенгаши томонидан назорат қилинадиган хайрия жамғармасига тегишли.

Ноёб учта хусусият

  • Таълим маркази - коллежнинг муҳим вазифаларидан бири минтақада таълим олиш муҳитини ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат. UWC Dilijan мактаби  ўзига хос таълим кластери (воситаси) бўлиб,  энг замонавий таълим услубларини Арманистонда тарқалишига замин яратади.
  • Можароларни ҳал этиш -  мактабнинг геосиёсий нуқтаи назардан жойлашуви, можароларни ҳал этиш ва тинчликни ҳимоя қилиш мақсадида фаолият юритаётганларга амалий майдон сифатида хизмат қилади.
  • Глобал (кенг миқёсда) ёндошиш - UWC Dilijan   мактаби масалалар ечимига глобал, яъни маҳаллий-кенг миқёсда ёндошади. Бу  - коллеж маҳаллий муҳитни ўзгартириш эвазига дунёвий ўзгаришларга эришади, деганидир. UWC Dilijan   мактаби турли маданият вакиллари ўртасидаги ўзаро тушуниш муҳитини яратишга ҳаракат қилади.
Синфда 

Бу ерда таълим Халқаро бакалавриат дипломлар дастури (International Baccalaureate Diploma Program, IBDP) асосида олиб борилади. Талабалар коллежда стандарт фанларга қўшимча  рус, немис ва  испан тиллари, халқаро сиёсат, фалсафа театр ва санъат соҳаларида ҳам таълим оладилар.
UWCда таълимнинг асоси тажрибали ўрганиш бўлганлиги сабабли, профессор-домлалар ва ходимлар талабаларига ўз тажрибаларини акс эттириш, диалог ва истиқбол орқали тушуниш учун тадбирларда қатнашиш имкониятини беради. 
1 нафар ўқитувчига 5 нафар талаба нисбати билан коллеж ҳар бир талабага индивидуал ёндашишни таъминлаб, унга энг яхши таълим тажрибасини кафолатлайди. Ўқитувчилар UWC Dilijanга қўшилишидан олдин халқаро ва IB дипломидаги ўқитиш тажрибасига эга бўлиб келадилар.

Синфдан ташқарида 

UWC Dilijan   мактабида  синфдан ташқари дастур тўрт таркибий қисмдан - “Ижод, фаоллик, хизмат қилиш” (CAS), лойиҳа ҳафталари, турли мавзулар ҳафталиги ва маданий истироҳат қилишдан иборат.

Ушбу дастур UWC Dilijan талабаларига шахсий кучли ва ўсиш соҳаларини аниқлашга, ўз салоҳиятини ривожлантиришга, ўзларини синаб кўришга ва қулайлик зонасидан ташқарига чиқишга ёрдам беради. Шунингдек, бу уларга Арманистон контексти билан яхшироқ танишиш, жамоат иши ахлоқини ривожлантириш, глобал аҳамиятга эга бўлган масалаларда иштирок этиш ва жамоавий иш ва лойиҳаларни бошқариш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради. Талабалар маҳаллий ҳамжамият - Дилижан жамоат маркази, Дилижан ва қўшни қишлоқлардаги болалар боғчалари, шунингдек, болалар ва аҳолининг заиф қатламлари билан ишлайдиган ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик қилади.

UWC Dilijan мактабининг таълим олиш дастури пиёда сайр қилиш, чанғи учиш, тоққа чиқиш, парусда сузишҳамда спеологик экспедицияларда иштирок этиш ва Дилижон аҳолисини, ён-атрофдаги қишлоқларнинг шароити билан танишиш каби йўналишларни қамраб олади. Ўз навбатида бу фаолият талабаларга маданий соҳада тажриба алмашиш, атроф-муҳитни тизимли ўрганиб бориш ҳамда экология соҳасида янги лойиҳалар яратишни ўргатади.

Кампус ва қулайликлар 

UWC Dilijan   мактабининг  кампуси – яшаш ва ўқиш учун жуда қулай. Бу ерда талабалар фитнес-марказ ва кўп тармоқли спорт зали,  ёпиқ бассейн, футбол ва волейбол ўйнаш учун майдон,  сквош, баскетбол ва тенис кортларидан фойдаланиш имконига эга. UWC Dilijan   мактабида кутубхона ва компьютер маркази, ошхона, тиббиёт ҳамда Black Box саҳна санъати учун марказ, кулолчилик устахонаси мавжуд.  Кампусни қуриш пайтида  қайта тиклаш технологиялари, сув таъминотида  булоқ сувларидан фойдаланиш, суғоришда ёмғир сувларидан фойдаланиш ва оқава сувларни қайта ишлаш йўлга қўйилган.

Жойлашган манзили 

UWC Dilijan   мактаби Арманистон марказида, пойтахт Еревандан 100 км масофада, Дилижон шаҳрининг тоғолди водийсида,  ХVI асрдан бошлаб машҳур Дилижон миллий парки ҳудудида жойлашган.

Қабул қилиш тартиби 

Талабалар UWC national committee ёки UWC Global Selection Programme мурожаат қилишлари мумкин. UWC Dilijan ҳақида қўшимча маълумот олиш учун вебсайтга ташриф буюринг.

 

You have not allowed cookies and this content may contain cookies.

If you would like to view this content please

 

Contact Details


UWC Dilijan
ARMENIA 7 Getapnya Street,
3903,
Dilijan

18 Colleges
Worldwide