Skip to content ↓
map

UWC ISAK Japan

Каруидзава,

Япония

Талабалар сони: 175 нафар

Талабалар ёши: 15 дан 19 ёшгача

Founded

2014

3 March 2017

UWC ISAK Япония  - UWCнинг энг янги коллежи ҳисобланади. 2017 йилнинг кузида UWCнинг бу мактаби биринчи ўқувчиларни қабул қила бошлаган. Лин Кобаяши исмли аёл бу коллежнинг асосчиси, у  Канададаги Pearson College UWC мактабида ўқиб юрган вақтлари  глобал таълимга қизиқиб, айни мактабни очган. Канадада орттирган тажрибалари асосида  ISAK мактабини ташкил қилди ва  2014 дан бошлаб бу ерда бутун дунёдан келган ёш етакчилар таълим оладилар. Улар келажакда жаҳон миқёсида яхшилик томон  ўгаришлар сабабчилари бўлишлари лозим.

Ноёб учта хусусият

  • Етакчилик дастури.  Инсонларда етакчилик сифатларни ривожлантиришга қаратилган ҳамда ўзида тартиб-интизом малакаси ва инновацион ғояларни акс эттирувчи бу янгилик дастури туфайли ёшлар ўзларининг устун шахсий салоҳиятларини аниқлаб, дунёни яхшилик томонга ўзгартира оладиган шахс бўлиб етишишлари лозим. Мазкур дастур коллеждаги ҳаёт ва таълим олишнинг барча жабҳалари, жумладан ўқув фанлари ва синфдан ташқари фаолиятни ўз ичига қамраб олади.
  • Талаба бошчилигидаги ёндашув - Талаба автономияси таъкидланади ва рағбатлантирилади. Талабалар клубларни бошлаш ва бошқариш, тадбирлар ва талабалар шаҳарчаси тадбирларини режалаштириш, ётоқхона ҳаёти билан боғлиқ сиёсатни ўрнатиш ва қўллаб-қувватлаш ҳуқуқига ега.
  • Япон тили ва маданияти. Япон тилини ўрганиш баробарида,  ташкил этиладиган  айланиш ва саёҳатлар ўқувчиларга  Япония маданияти, тарихи ва анаъналари билан яқиндан танишиш имконини беради. Ўқувчилар икебани санъатини ўрганиш, чой тайёрлаш  маросимида иштирок этиш, қалъалар, иссиқ  булоқлар, ибодатхоналар ва муқаддас жойларни зиёрат қилиш, маҳаллий фестиваль ва намойишларда қатнашиш, музейларга бориш ва  маҳаллий аҳоли уйларига бориб меҳмон бўлиш каби табдирларда иштирок этадилар.
Синфда 

UWC ISAK Япония  мактабида 11 ва 12 синфдагиларни ўқитиш Халқаро бакалавриат дипломлар дастури International Baccalaureate Diploma Program (IBDP) асосида олиб борилади. Бундан ташқари Халқаро бакалавриат (IB)га тайёрлаш дастури мавжуд бўлиб, бу кўникмалар 10-синф ўқувчиларига IBDP бўйича таълим олишда уларга қўл келади, лекин кўпчилик ўқувчилар бирйўла UWC ISAK Japan 11-синфига ўқишга киради. UWC ISAK Япония  коллежида стандарт фанлар қаторида япон ва хитой тиллари, тарих, иқтисод, табиий фанлар, кино ва тасвирий санъат ҳам ўқитилади.

Синфдан ташқарида 

UWC ISAK Япония  коллежи талабалари спорт ва тил тўгараклари, музокаралар клуби ва БМТ моделини ўрганишдан иборат турли синфдан ташқари тадбирларда иштирок этиш имкониятига эга. Айни пайтдаUWC ISAK Япония  коллежи талабалари 50 дан ортиқ турли ташаббус ва тўгараклардан бирини танлаб,  ўзлари  томонидан ўйлаб топилган ва мустақил равишда ташкил этиладиган йиллик лойиҳалар ҳафталигида иштирок этадилар. Бутун йил давомида коллежда тадбиркорлар, олимлар ва мутахассисларнинг инновациялари бўйича мастер-класслари ва маърузалари  ўтказилади.

Халқаро бакалавриат дипломлар дастурининг (IB Diploma) 11 ва 12 синф ўқувчилари САS – “ижод, фаоллик, хизмат қилиш” (creativity, activity, servese) дастури доирасида  ўзларининг шахсий ташаббусларини ишлаб чиқиб, амалга татбиқ этадилар.  Санъат билан қизиқувчилар учун театр, рақс ва хор, киноклуб, ўқувчилар журнали ва бошқа тўгараклар мавжуд. Шунингдек, коллеж ўқувчиларга яна  (мисол учун, баскетбол, волейбол, регби, бейсбол, бадминтон, футбол ва югуриш),  очиқ ҳавода тадбирлар ўтказиш ( пиёда сайр қилиш, кўп кунлик) ва турли машғулотлар (сузиш, чанғи ва сноубордларда учиш) каби   кўплаб спорт турларини таклиф қилади.

Қисқа муддатли дастурлар 

UWC ISAK Япониянинг ёзги лагерлари (UWC ISAK Japan Summer School) бутун дунёдан келган 12 ёшдан 14 ёшгача бўлган мактаб болалари учун қизиқарли икки ҳафталик дастурни ташкил этади.  Глобал муаммоларни ўрганиш, масъулият тажрибаси, етакчилик маҳорати ва инновация ҳамда очиқ ҳаво остидаги тадбирлар ва Япония маданияти билан танишиш таълим дастурига киритилган бўлиб, бу дастурлар иштирокчиларини қизиқтириш ва руҳлантиришга қаратилган. Бу тадбирларни амалга оширишга  юқори тажрибага эга ўқитувчилар ҳайъати масъул ҳисобланади. 2010 йилдан бошлаб бу ёзги мактабларда 80 дан ортиқ мамлакат вакиллари бўлган.

Кампус ва қулайликлар 

UWC ISAK Япониянинг кампусларида  ўз соҳаси бўйича мукофотлар олган маъморлар томонидан анъанавий япон маъморчилиги асосида  яратилган замонавий ва ёрқин бинолар мавжуд. Барча бинолар маҳаллий ландшафтга мос бўлиб, бу ер яшаш ва ўқиш учун қулай  ҳисобланади.

2016 йилда қурилган “Камияма” номли ўқув маркази – бу замонавий синфхона, кутубхона, технологик марказ, мустақил ишлаш учун хоналар, мактаб маъмурияти билан мулоқот олиб бориш учун музокара хоналаридир. “Асама” биносида қўшимча синфхоналар, лаборатория ва ошхона ҳамда очиқ айвон мавжуд. Яшаш бинолари бир-бирлари билан уланиб кетган блоклардан (“хоначалар”дан)  иборат. Уларнинг ҳар бирида алоҳида-алоҳида кириш йўли бор. Хоначаларда 12 тадан 18 тагача талабалар, 2 ёки 4 киши бўлиб яшайдилар. Бундан ташқари ҳар бир хонача  кичик ошхона ва  алоҳида кенг хонадан иборат.  Катта баскетбол ва табиий яшил футбол майдони, пиёда сайр қилиш ва югуриш йўлакларидан иборат спорт мажмуаси  талабаларга йил давомида спорт билан шуғулланиш имконини беради.

2021 йилда UWC ISAK томонидан Япония Accord Center очилди, бу кўп мақсадли марказ бўлиб унда конфигурациясига қараб дарслар, бадиий кўргазмалар, конференциялар ва спектакллар ўтилади. 2022 йилдан бошлаб кампусда яна иккита янги бино пайдо бўлади, булар: соғлиқни сақлаш ва фаровонлик маркази ва кампуснинг мейкер-жойи ҳамда арт дастурлари жойлашган ижодий марказдир.

Жойлашган манзили 

UWC ISAK Japan коллежи  20 минг аҳолига эга Нагано префектурасининг Каруидзава шаҳарчасида, Токиодан тез юрар поездда тахминан 70 дақиқалик масофада жойлашган. Каруидзава – туристлар ичида  ном қозонган машҳур дам олиш маскани бўлиб,  йил фасллари ўз вақтида ўзгаради. Бу ерда қорли қиш жуда ҳам хушманзара бўлади.

Қабул қилиш тартиби 

Номзодлар 11 синфга ўқишга кириш учун ўз мамлакатларида жойлашган Миллий Қўмиталар орқали ариза беришлари мумкин. 10 синф (Халқаро дипломлар дастурининг тайёрлов курсларига) ўқишга кириш истагида бўлганлар UWC ISAK Japan коллежига тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкин.

You have not allowed cookies and this content may contain cookies.

If you would like to view this content please

 

Contact Details


UWC ISAK Japan
5827-136 Nagakura,
Karuizawa-machi
Kitasaku-gun,
Nagano 389-0111

18 Colleges
Worldwide