Skip to content ↓
map

UWC South East Asia

Сингапур

Талабалар сони: 5500 нафар

Талабар ёши: 4 дан 18 гача

Founded

1971

3 March 2017

UWC South East Asia  (UWCSEA) мактаби 1971 йилда Сингапур давлати бош вазири Ли Куан Ю томонидан очилган. Даставвал бу мактаб Сингапур халқаро мактаби (Singapore International School) деб аталган. UWC South East Asia  мактаби   1975 йилда     UWC ҳаракатининг ҳақиқий аъзосига айланди.  UWCSEA мактаби Шарқий кампус ва Дуврдаги икки кампусдан иборат. 1990 йилларда Дувр кампуси кенгайтирилди ва бу  бошланғич мактабга қабул қилинадиган 4 ёшли ўқувчилар сонини кўпайтириш имконини берди. 2011 йилда очилган Шарқий кампус 2500 нафар ўқувчига мўлжалланган.

Ноёб учта хусусият

  • Миллий ва маданий хилма-хиллилик  - UWCSEA мактабининг мазкур дастури шундай яратилганки, унга кўра  барча талабалар ўз тажрибалари асосида UWC ҳаракати қадриятларини ўзлаштирадилар,  унинг вазифалари билан яқиндан танишадилар. Талабаларни мактабга қабул қилиш пайтида, уларнинг маданий ва ҳаётий тажрибалари эътиборга олинади. Бу эса, мактабга  қабул қилинадиган талабалар таркибининг максимал  хилма-хиллилигини таъминлайди. UWCSEA мактаби дастури ҳатто  4 ёшли бўлган  ўқувчиларда ҳам  маданиятлараро алоқалар ҳамда шахслараро мулоқот кўникмаларини кучайтиради.
  • Афзал  жойлашув -  нисбатан кичик, бироқ Осиёдаги ривожланган Сингапур шаҳар-давлати талабаларга нафақат маҳаллий ҳамжамият аъзоси бўлиш, балки қўшни давлатлар маданияти билан танишиш имконини беради.
  • Катта талабалар таркиби -  мактабнинг жуда ҳам катта экани ғоят хилма-хил лойиҳаларда қатнашиш имконини беради. Бу лойиҳалар нафақат UWC стандарларига мос тарзда таълим олиш, балки ижтимоий фойдали ишлар кўникмаларини кучайтириш ва шахсий камол топишга қаратилган спорт ва ижтимоий йўналишдаги ташаббуслардан иборат академик дастурларни ўзлаштиришни ҳам ўз ичига олади.
Синфда 

UWCSEA мактаби  ўзига хос К-12 академик дастурини ишлаб чиққан. Унга кўра ҳар бир таълим соҳаси  (ҳар бир фан учун) учун ягона таълим стандарти жорий этилган бўлиб,  ўша фанга хос муҳим тушунчаларни ўз ичига олади. Стандартлар барча синфларга қўлланилади ва   мараккаблиги билан фарқ қилади, бу эса талабаларга фанларни ўзлаштиришда мунтазам илдамлашга имкон беради.

UWCSEA мактаби 11-12 синф ўқувчиларига Халқаро бакалавриат дипломлар дастури (International Baccalaureate Diploma Program, IBDP) асосида таълим олишни таклиф этади. 9 синфга ўқишша кирадиганлар икки йиллик GCSE дастарига асосан ўқийди, ва ўрта маъхлумот гувоҳномсини олади, 10-синфга кирадиганлар учун эса IB (Pre-IB Foundation) асосли тайёрлаш дастури назарда тутилган.  UWCSEA мактабида стандарт фанлар қаторида  ҳинд, индонезия, япон ва корейс адабиёти, хитой ва шимолий хитой (мандарин) тиллари, лойиҳалаш технологияси, информатика, рақс, театр ва кино санъати ўргатилади.

Синфдан ташқарида 

2015-2016 академик йилда UWCSEA мактаби талабалари 1872 та турли ташаббуслардан бирини ташлаш имконига эга бўлди. Улар орасида 132 та тасвирий ва саҳна санъати тўгараклари, 1172 та спорт секциялари, 106 та етакчилик сифатларини ривожлантириш ташаббуслари, 246 та қизиқишга кўра клуб ва 216 та шахсий камол топишга қаратилган лойиҳалар мавжуд.

Бундан ташқари,  талабалар 32 та давлатда 349 тадан ортиқ экспедицияларда қатнашди. UWCSEA мактаби талабалари шунингдек, кампусда, маҳаллий ҳамжамиятда ва “Глобал муаммолар” дастури доирасида ижтимоий фойдали ишлар билан шуғулланди. Бу дастурга биноан, қўшни мамлакатлардаги кичик нотижорат ташкилотларига ёрдам берилади.

Қисқа муддатли курслар   

Бир гуруҳ талаба ва ўқитувчилар томонидан 2001 йилда Тинчлик ташаббусига  (Initative for Peace, IFP) асос солинди. Бу лойиҳа глобал, миллий ва минтақавий можаролар шароитида тинчликни қарор топтиришган қаратилган.  Ҳар йили лойиҳа иштирокчиси бўлган гуруҳ (айни пайтда Сингапур, Шарқий Тимор ва Таиландда)  конференция ташкил этади. Бунинг учун 11-синф талабалари йил давомида тайёргарлик кўрадилар. Ҳар икки кампусдаги барча талабалар мутахассислар ёрдамида давлат бошқаруви, можароларни ҳал этиш, музокаралар олиб бориш ва тарихий воқеаларни турлича талқин қилиш машғулотларини ўтказадилар, бунинг натижасида қабул қилувчи давлат ёш етакчилари учун тадбирлар уюштиради.

Кампус 

1971  йилда Авлиё Иоанна ҳарбий мактаби замирида очилган Дувр кампуси (UWCSEA Dover Campus) ўзининг баланд дарахтлари ва кенг очиқ майдони билан фахрланади. 2017 йилда у беш йиллик реновация дастури асосида қайта қурилди. Лекин Шатр майдони (Tent Plaza) бугунги кунда ҳам кампуснинг жамоатчилик маркази бўлиб қолмоқда.  Кампусда Курт Хан Хауз ва Нильсон Мандела Хауз номли иккита ётоқхона мавжуд бўлиб,  уларга 192 нафарга яқин 8-12-синф ўқувчиларини жойлаштириш мумкин.

Шарқий кампус  (UWCSEAEast Campus) 2013 йилда очилган. У UWCнинг экология йўналишидаги тамойилларига тўла мос бўлиб, бу пухта ўйланган меъморчилик ансамбли дунёдаги барча мактабларга меъморчилик, инновация, очиқ муҳит ва атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг ёрқин намунаси сифатида хизмат қилади. Ойнаси кампусга қараган Тампинс Хауз номли кўп қаватли  ётоқхонада 160 нафаргача 8-12 синф талабалари яшайдилар.

Жойлашган манзили 

Дувр кампуси Сингапурнинг марказий савдо-сотиқ қисмининг Сингапур Миллий университети ёнидаги Клементида, 11 гектар ерда жойлашган. Шарқий кампус  Чанги аэропорти яқинида, шимолий-шарқий райондаги тез ривожланаётган Тампинсда 5,5 гектар майдондан ўрин олган.

Қабул қилиш тартиби 

Ўқишга кириш учун аксар номзодлар тўғридан тўғри коллежнинг ўзига ариза берадилар.  Стипендияга эҳтиёжи бор талабалар эса, одатда, UWCSEAга  UWCнинг миллий  қўмиталар тизими орқали ариза топширадилар. Уларнинг аксарияти  икки йиллик Халқаро бакалавриат дастури асосида таълим оладилар. Лекин бир қатор талабаларга 5 йил ёки 3 йиллик таълимга мўлжалланган (мос равишда 8 ёки 10 синфга қабул қилинади) стипендия оладилар. Бу уларга IBDP дастурига  тайёрланишга имконини беради.

You have not allowed cookies and this content may contain cookies.

If you would like to view this content please

Contact Details


Dover Campus
1207 Dover Road,
Singapore 139654
East Campus
1 Tampines
Street 73,
Singapore 528704

18 Colleges
Worldwide