Skip to content ↓
map

UWC Thailand

Пхукет, Таиланд

380 нафар

Талабалар ёши:

2 дан 18 ёшгача

Founded

2008

3 March 2017

UWC Thailand 2009 йилда Пхукет халқаро академияси (Phuket International Academe)  номи билан очилган, 2016 йилнинг август ойидан мазкур коллеж  UWC ҳаракатига қўшилган. Бу кундузги мактаб талабалар ётоқхонаси ва комплекс  ўқув дастурига эга бўлиб, унда идрок қилиш ва  ўзига хос ментал тажрибаларга асосий диққат-эътибор қаратилади.

Ноёб учта хусусият

  • Идрок қилиш - UWC Thailand дастурининг муҳим қисмини ижтимоий таъсирчанлик ва ўзига хос ментал тажрибаларга асосланган ўқитиш  ташкил этади. Бу эса ҳамжамиятнинг барча аъзоларида ўз ишларини таҳлил қилиш, ўзини тута билиш, яқинларга эътиборлилик ва самарали фаолият юритиш каби ҳаётик кўникмаларни кучайтириш имконини беради, шунингдек  ишга оқилона ва самарали ёндошишни ўргатади.
  • Денгиз муҳитини муҳофаза қилиш - UWC Thailand мактаби  океанга яқин тоғлар этагидаги миллий боғга туташ ҳудудда барпо этилган бўлиб, бутун орол атрофидаги денгиз муҳитини ҳимоя қилиш (улар ичида манго дарахтзорларни қайта тиклаш ва маржон қоялари мониторинги) ҳамда экология мушоҳадасини (“Пластиксиз Пхукет”,  чўмиладиган жойларни тозалаш бағишланган шанбаликлар) рағбатлантиришга  қаратилган қатор тадбирларни амалга оширади.
  • Тажриба орқали ўрганиш -UWC Thailand мактаби  тажриба орқали таълим бериш масаласига алоҳида эътибор беради ва ўқиш жараёнини кенг қамроқли ҳамда барчага қизиқарли тарзда амалга оширади.  Талабалар аксар ҳолатларда ташкил этиладиган экспедиция ва саёҳатларга борадилар ҳамда нафақат орол ҳудудида, балки бутун мамлакат доирасида ва ундан ташқарида ижтимоий фойдали муҳим лойиҳаларни бажарадилар.
Синфда 

UWC Thailand мактабида  ҳар бир талабага шахсан алоҳида эътибор берилади, уларнинг дарсларни ўзлаштиришлари сингари руҳий ва эмоционал ҳолати муҳим ҳисобланади. Бу ерда талабаларга билим берилади, таҳлил қилиш, ижодий фикрлаш ва пухта ўйланган хулосалар чиқариш кўникмалари ўргатилади. Мактаб дастури мураккаб, лекин қизиқарли бўлиб, талабаларга дасрларни осон ўзлаштиришга ёрдам беради.

Кичик ёшдан  ривожланиш маркази 1,5 ёшдан 3 ёшгача  болаларни қамраб олади. Бошланғич синфларни ўқитиш дастури 3 ёшдан 12 ёшгача, ўрта мактаб синфларига таълим бериш 11 дан 16 ёшгача талабаларига мўлжалланган.

UWC Thailand колледжи 16 ёшдан 19 ёшгача бўлган талабаларга Халқаро бакалавриат дастури International Baccalaureate Diploma Program (IBDP) асосида таълим олишни таклиф этади. Мавжуд  стандарт асосидаги фанлардан ташқари мактабда тай, рус, шимолий Хитой (мандарин), корейс ва голланд тиллари ҳамда бизнесни бошқариш, психология, дизайн асослари, халқаро сиёсат ва санъат каби йўналишда таълим берилади.

Синфдан ташқарида 

UWC Thailand мактаби барча ёшдаги талабалар учун кенг қамровли синфдан ташқари ташаббуслар дастурини таклиф этади. Талабалар  ўзлари қизиққан хизмат кўрсатиш, ижод, спорт, ижтимоий фанлар ва маданиятга оид хилма-хил лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этишлари мумкин. Лойиҳалар овқатланишга берилган танаффус пайтларида, дарсдан кейин ҳамда дам олиш кунлари амалга оширилади. Бундан ташқари талабалар воқеа ва таассуротларга бой саёҳатларда қатнашиб, тенгдошлари билан ўз имконият доираларини янада кенгайтириш ва янги билимларни ўзлаштириш жараёнларида иштирок этадилар.

Саёҳатлар  турлича бўлиб, улар биринчи синф ўқувчилари учун кутубхоналарда тунаб қоладилар (кўпчилик талабалар учун бу илк марта ўз уйидан бошқа жойда тунашдир), бешинчи синфлар учун Пхукет соҳилларига уюштириладиган беш кунлик саёҳат пайтида каякларда (шимолда усти берк тери қайиқ) сузадилар ва чодирларда ухлайдилар. Талабаларнинг бир қисми елканли қайиқларда сузади, бир қисми эса ташбақалар турини нобуд бўлишини олдин олишда маҳаллий қўриқхона  ходимларига ёрдам берадилар. Ҳар йили турли синф талабалари ёшига мос тарзда танлаб олинган янги экспедицияларда қатнашади. Халқаро бакалавриат дастури талабалари эса,  ҳамжамиятга хизмат қилиш ҳамда ижтимоий фойдали ташаббусларга бағишлаб,  ўзларининг Ҳафталик лойиҳасини ташкил этадилар.

Кампус ва қулайликлар 

UWC Thailand коллежи жуда катта ҳудудни эгаллаган. Унинг ҳар бир секцияси блокларга (болалар блоки, кичик ва катта бошланғич мактаблар, ўрта мактабга) бўлинган. Ётоқхона 9-12 синфларнинг 80 нафар ўқувчисигамўлжалланган. Кампуснинг иккинчи яшаш биноси қурилиб, 2018 йилнинг январь ойида фойдаланишга топширилган. Мактабнинг ёнида спорт-соғломлаштириш маркази жойлашган. Талабалар учун олимпия ўйинларини ўтказиши мумкин бўлган бассейн, 500 м.ли  югуриш йўлакчаси, регби ва волейбол майдонлари, теннис майдони ва машқ қилиш заллари мавжуд.

Жойлашган манзили 

UWC Thailand мактаби Пхукет шаҳрининг шимолий қисмида жойлашган бўлиб, оролни қўриқлик билан боғловчи Сарасин кўпругидан 20 минутлик   масофада. Пхукетнинг шимолий қисмида миллий боғ, кўплаб чўмилиш жойлари, каучук экинлари ҳамда аҳоли яшйдиган жойлар бўлиб, маҳаллий манзарани янада жозибадор қилади.

Қабул қилиш тартиби 

UWC Thailandнинг  бошланғич ва ўрта мактаби ҳамда  Кичик ёшдан ривожланиш марказига аризалар бевосита мазкур мактабнинг ўзига топширилади. Танлов эса UWC ҳаракатининг вазифа ва қадриятларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

11 ва 12 синфларга кирувчи ёшлар UWC Thailand мактаби ёки ўз давлатидаги Миллий Қўмиталарга тўғридан тўғри мурожаат қилишлари мумкин. UWC Thailand ўз навбатида, мактаб ўқувчилари таркибида бир миллат вакиллари 20 фоиздан ортмаслиги қоидаси асосида иш олиб боради.

You have not allowed cookies and this content may contain cookies.

If you would like to view this content please

 

Contact Details


Пхукет, Таиланд

18 Colleges
Worldwide