Skip to content ↓

UWC Ўзбекистонда

UWC коллежларига дунёнинг турли мамлакатларидан талабалар танлов йўли билан қабул қилинади. Танловлар 150 тадан ортиқ хорижий давлатлардаги расмий ваколатхоналар  - миллий қўмиталар томонидан амалга оширилади. Миллий қўмиталар тизими UWCнинг Лондонда жойлашган халқаро офиси ёрдами ва раҳнамолиги асосида ишлайди. Халқаро офис UWC ҳаракатининг ривожланиш истиқболи ва стратегияси, коллежларда таълим стандартлари устидан назорат, миллий қўмиталар тизими иши ҳамда мазкур ташкилотнинг халқаро миқёсдаги фаолиятини мувофиқлаштириш каби муҳим вазифаларни амалга оширади.