Skip to content ↓
map

UWC Changshu China

Чаншу,

Хитой

Талабалар сони: 570 нафар

Талабалар ёши: 15 дан 18 гача

Founded

2015

3 March 2017

UWC Changshu China   - Хитой қитъасидаги  биринчи UWCнинг коллежидир. 2015 йилда     UWC битирувчиси Марк Цзяпен Ван ташаббуси билан очилган. У очилгандан кейин талабалар кўпайди ва бугунги кунда  бу ерда 443 нафара талаба таҳсил олади. UWC Changshu 10-, 11- ва 12-синфлар учун дастурлар таклиф қилади, лекин хорижий талабаларнинг аксарияти 11-12 синфлар дастури бўйича таҳсил олади.

Ноёб учта хусусият

 

  • Хитой маданияти -  бу ерда ҳар бир талаба Хитой билан боғлиқ тил,  адабиёт ёки маданият фанларидан бири  бўйича таҳсил олади. Бу эса ўз навбатида  алоҳида кўп босқичли таълим муҳитини яратишга ёрдам беради ва талабаларга Хитой маданияти ва тилини чуқур ўрганиш  имконини яратади.  “Чжи син” дастури – унинг таржимаси “Ҳаракатдаги таълим” бўлиб,  унга ўқувчилар маҳаллий аҳоли билан муомала асносида Хитой маданияти билан танишади.
  • Ёш етакчилар - “Чжи син” дастури доирасидаги  кўплар курсларни  талабаларнинг ўзлари ўтказадилар. Улар ўз билим ва маҳоратларидан фойдаланиб,  тенгдошларига дарсларни ўзлаштиришда ёрдам берадилар ва барча ишларда ўзлари намуна бўладилар ҳамда ўзлари ҳам фойдали тажрибага эга бўладилар.
  • Атроф-муҳитни асраш. Бу дастур доирасида талабалар чиқиндиларни қайта ишлаш,  қишлоқ хўжалиги ишларини бажариш,  сув захираларини тежаш чораларини кўриш воситасида минтақа экологиясига ижобий ҳисса қўшадилар.
Синфда 

UWC Changshu China  коллежида талабалар Халқаро бакалавриат дипломлар дастури (International Baccalaureate Diploma Program, IBDP)  ҳамда 10-синф талабаларини ўқишга тайёрлаш дастури асосида таълим берилади.

IBDP дастури бўйича ўқишга тайёрлаш Халқаро бакалавриат дипломи дастурига ўқишга кириш учун талабаларда маҳорат ва билим олишга имкон беради.

Бу ерда IBDP таълим режасидаги стандарт фанларга  қўшимча равишда  UWC Changshu China  коллежи талабалари хитой тилини бўйича асосий билимларни (хорижлик талабалар учун) ўзлаштиради, шунингдек география, иқтисодиёт, фалсафа,  “Глобал  келажак” курси доирасида хитойшинослик, театр, тасвирий санъат, испан, француз ва немис тилларини  ўрганадилар. 

Синфдан ташқарида 

UWC Changshu China коллежида   “Ижод, фаоллик, хизмат қилиш” CAS (Creativity, Activity, Service) дастури “Чжи син” (知行) номи билан аталади, бу эса хитой тилида “Ҳаракатдаги таълим”, ёки “таълимни амалда қўллаш” номи билан юритилади.  Мазкур дастур нафақат коллежда, балки кампусдан ташқарида маҳаллий аҳоли билан ўзаро муносабатларда хитой маданиятини ўрганишга имкон беради.  Аксарият фанлар, жумладан Хитой саҳна санъати, ҳусни хат ва  Хитой чолғу мусиқаси, хориждан келган талабаларга Хитой маданиятини яхлит англашга ёрдам беради. Бундан ташқари мазкур курслар хитойлик талабаларга ўзларининг  маданиятига оид билимларни бошқалар билан баҳам кўриш ва чуқур ўрганиш имконини беради. Бошқа машғулотлар, масалан,  маҳаллий қариялар уйи, мактаб ва жамоат марказларидаги волонтерлик фаолияти ҳам талабаларга хитой маданияти, жамоат ҳаёти ва табиат билан ҳар томонлама  танишиш  имконини яратади.

Ҳафталик лойиҳалар таълим олиш жараёнида муҳим роль ўйнайди, талабаларга  UWCнинг  устувор тамойилларини амалга татбиқ этиши учун замин яратади. Талабалар йилда бир марта ўқитувчилар раҳнамолигида  Хитойнинг узоқ бўлган ва унча ривожланмаган гўшаларига тадқиқот ишларини олиб боришга борадилар. Ҳафта давомида ижтимоий фойдали  ишлар билан шуғулланадилар. Бу эса талабаларга  маҳаллий аҳоли билан муносабатда бўлиш имконияти ва улар билан бирон бир машғулот ўтказиш, маънавий ҳамда жамият манфаатига хизмат қиладиган бошқа ишларни амалга оширишга ёрдам беради. Шу каби сафарлар  талабаларга Хитой иқтисодиётининг турли даражадаги ривожланишини ўрганишга хизмат қилади.

Кампус ва қулайликлар 

UWC Changshu кампуси  Куньчан кўлининг шимолий-ғарбий қисмидаги оролнинг қарийб 10 гектар майдонини эгаллайди.  Унинг лойиҳасини машҳур меъмор И.М. Пэянинг шогирди  Мо Пин яратган.

Кампус ўзининг меъморий кўриниши билан жанубий Хитой қирғоғидаги  аҳоли яшайдиган жойларни эслатади. Бу ерда барча жиҳатлар бир-бири билан боғлиқ бўлиб,  маҳаллий табиат манзараси билан уйғун. Кампусда кўплаб  энг замонавий экотехнология қўлланилган. Жумладан, иситиш учун  геотермал манбалар,   бино томларида чатишма қуёш батареялари,  шамол ёрдамида ишлайдиган кичик тегирмонлар бўлиб, чироқларга ўрнатилгани учун  кўчаларни ёритишга ҳам хизмат қилади.  Буларнинг барчаси  юқори экологик тоза муҳитни кафолатлайди.

Кампус инфратузилмаси - кўп тармоқли  санъат маркази;   турли йўналишдаги машғулотлар ўтказиш учун энг замонавий ёпиқ спорт мажмуи, югуриш йўлаклари,  сузиш маркази, йога билан шуғулланиш учун майдон, рақс, баскетбол ва сув волейболи, очиқ ҳаво остидаги спорт майдони ва футбол майдони, илмий, технологий, инженерлик ва математика маркази (STEM);  кўп тармоқли мажлислар зали, талабалар ва ўқитувчилар учун  яшаш бинолари, ошхона ва кутубхонадан иборат.

Жойлашган манзили: 

Чаншу Шанхайдан 110 км масофа, яъни Янцзи дарёсининг марказий ўзанида жойлашган.

Қабул қилиш тартиби 

Номзодлар ўқишга кириш учун ўз давлатларида жойлашган Миллий Қўмиталар орқали ариза беришлари мумкин. Мамлакатнинг материк қисмидаги Хитой фуқаролари ҳамда Хитой фуқароси бўлмаганалар ёки баъзи сабабларга кўра Миллий Қўмиталар орқали ариза беролмаган номзодлар ўқишга тўғридан-тўғри ариза бера оладилар.

 

 

You have not allowed cookies and this content may contain cookies.

If you would like to view this content please

 

Contact Details


UWC Changshu China,
No. 88 Kun-Cheng-Hu-Xi Road,
Changshu,
Jiangsu,
China 215500

18 Colleges
Worldwide